26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахрийларни эъзозлайлик!

Nur Otan партиясининг “Фахрийларни эъзозлайлик!” лойиҳаси доирасида партиянинг Сайрам туман филиали раисининг биринчи ўринбосари,  депутат Алмас Абдиқадиров, депутат,  медиатор Сайёра Довонова, «Jas Otan» ёшлар қаноти аъзоси Сабит Сирбеков ва туман ўзбек этномаданият бирлашмаси аъзоси Зумрад Аҳмедовалар Қорабулоқ қишлоғи фахрийси, УВУ қатнашчиси Аҳмаджон Анортоевнинг хонадонига ташриф буюришди. Отахоннинг 95 ёшга тўлиши муносабати билан совғалар улашилиб, карнай-сурнай садолари остида туғилган куни нишонланди. 

Аҳмаджон Анортоев 1926 йили Қорабулоқ қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келган. Аскарликка чақирилганга қадар  жамоа хўжалигида меҳнат қилди. 1944 йили Сайрам туманидан аскарликка чақирилиб, 64-ўқчи полкида хизмат қилди. У Польшани озод қилишда, Германиядаги урушларда иштирок этди. 

Аскарлик сафидан қайтгач, 2-чи даражали “Улуғ Ватан уруши қатнашчиси” ордени, “Германия устидан қозонилган ғалаба учун” медали билан тақдирланган. Нафақага чиққунга қадар  хўжаликларда ҳайдовчи бўлиб ишлади. 

Отахонга мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз.

Ғуломжон Ирискелдиев., 2021-11-14, 07:35 264
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.