26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўчат экиб, боғ яратиш – эзгу анъана

Халқимизнинг “Бир туп дарахт кессанг, юз туп кўчат ўтқаз”, деган пурҳикмат нақли бежиз айтилмаган. Ана шундай яшил дунёни яратишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Туркистон шаҳрида ўн кун давом этадиган “Оиланг билан ўн туп кўчат эк!” оилавий эко-акцияси бошланди. Унда шаҳар маслаҳати депутатлари, нодавлат ташкилотлар аъзолари, зиёлилар, фахрийлар ва шаҳарликлар иштирок этишмоқда.

Шаҳар ҳокими Нурлан Турашбеков яшил ҳудуд майдонини кенгайтиришга оилавий ҳиссасини қўшаётганларга миннатдорчилик билдирди. 

– Бугунги тадбир ёрдамида биз яшил ҳудуд майдонини кенгайтириш билан бирга, ҳамжиҳатликни, авлодлар ворисдошлигини кучайтиришни ҳам мақсад қилганмиз. Туркистон – маънавий пойтахт! Шаҳримиз тоза ва озода бўлиши шарт, – деди у.

Шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Жарилқасин Қулмайимбетов эзгу тадбир иштирокчиларига фотиҳа берса, кўнгилли ёшлар номидан сўз олган Абдрашит Жасулан  ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди.

Акция доирасида “Самал”, “Ўтрор” кичик туманларида ва Туркистон-Қизилўрда йўли бўйига 20 минг тупдан зиёд кўчат ўтқазилди. Жамоат ишида фаол қатнашган оилалар ва кўчат ўтқазишга кўмаклашган болакайларга совға-саломлар берилди. 

Бугунги кунгача Туркистон шаҳрида ободонлаштириш ташкилотлари орқали ва тадбиркорларнинг ҳомийлигида ўтқазилган кўчатлар сони 90 минг тупдан ошди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-16, 02:24 388
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.