26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туркистон овози'' янги истеъдодларни кашф этмоқда

Туркистон шаҳрида Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб вилоят маданият бошқармаси ташкилотчилигида “Туркистон овози” эстрада қўшиқлари танлови ўтди. Икки кун давом этган санъат фестивалида мамлакатимизнинг турли бурчакларидан 18дан 35 ёшгача бўлган 17 нафар хонанда иштирок этди.

Ижодкор, қобилиятли ёшларни аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган танлов янги  истеъдодларни кашф этди.

Танловга бастакор, ҚР Давлат мукофоти лауреати Тўлеген Мухамеджанов, ҚРда хизмат кўрсатган арбоб, халқаро қўшиқлар танлови совриндори Маржан Арапбаева, “Маданият соҳаси аълочиси”, бастакор, продюсер Қайрат Баекенов, бастакор Хамит Шанғалиев, халқаро “Славян бозори” фестивали совриндори Рухия Байдукенова, эстрада юлдузлари Айдар Турғанбек ва Жанар Дуғаловалар ҳакамлик қилишди. Шунингдек, жаҳонга машҳур опера хонандаси  Нуржамал Усенбаева меҳмон сифатида қатнашди.

Танловнинг якуний қисмида Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ва Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаевлар ҳам иштирок этишди. Катта концерт юксак савияда ўтди.

Танлов натижасига кўра, бош совринга туркистонлик Айзада Алимбек сазовор бўлди. Биринчи ўрин жамбиллик Қимбат Жамбилбекка насиб қилса, иккинчи ўринни манғистовлик Айдин Жумабаев қўлга киритди. Қайрат Сарибаев (Алмати вилояти), Акимхан Маженов (Қўстанай) ва Айнур Назарбекова (Шимкент) учинчи ўрин билан қаноатланди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

2021-11-16, 02:34 899
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.