26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
10 оилага депутатлар совғаси

Nur Otan партиясининг “30 эзгу иш” акцияси ҳамда “Аҳолига кўмак” партиявий лойиҳаси доирасида Сайрам туман маслаҳатининг депутатлари, партия фракцияси аъзолари хайрия тадбирини ўтказишди. Жумладан, Қадирбек Қуатбеков ҳамда Муҳиддин Сиддиқов ўз маблағлари ҳисобидан кам таъминланган 10 оилага кўмир тушириб, ёқилғи билан таъминлаб, ёрдам кўрсатишди.

Жорий йил ноябрь ойида М. Сиддиқов Қорабулоқ қишлоғидаги 5 оилага, Қ. Қуатбеков Қорасув қишлоғидаги 5 оилага кўмир етказиб бердилар. Депутатлар марказий иссиқлик билан таъминланмаган шахсий уйларда истиқомат қиладиганлар, шу жумладан, ёлғиз нафақадор ва кам таъминланганларга жами 30 тонна кўмир етказиб, ҳомийлик қилишди. Қишлоқ аҳолиси уларга миннатдорчилик изҳор қилишмоқда. Ушбу эзгу ишларнинг бир қатори Nur Otan партияси  Сайрам туман филиалининг жамоат қабулхонасига тушган аризалар асосида амалга оширилди. Сайрам туман маслаҳати депутатлари ва фаол партия аъзолари ёрдамга муҳтож оилаларга саховат кўрсатишни фуқаролик бурчи деб санайди ва бу каби тадбирни анъанага айлантирган.

Вилоят ҳокими, Nur Otan партиясининг Туркистон вилоят филиали  раиси Ў. Шўкеев жамоат қабулини тез-тез ўтказиб, эл дардини тинглаш вазифасини топширган эди. Туманда мазкур йўналишда эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Сайрам туманида йил бошидан буён барча даражадаги маслаҳат депутатлари 182та шахсий қабул ўтказиб, аҳолининг  961та аризасини кўриб чиққан. Жамоат қабулига келган 548 фуқаронинг  масаласи ижобий ҳал этилса, 451 фуқарога қонун доирасида маслаҳатлар берилган.

Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2021-11-18, 01:28 249
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.