26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким журналистлар саволларига жавоб берди

19 ноябрь куни Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги марказий алоқалар майдончасида “Давлат раҳбарининг Мактуби доирасида Туркистон вилоятини ривожлантириш масалалари"га бағишланган брифингда республика ва минтақавий ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаолларининг 40дан зиёд саволига жавоб берди.

Ижтимоий тармоқ орқали 100га яқин таклифлар ва саволлар келиб тушди. Ҳокимнинг брифингини бевосита эфирда Facebook ижтимоий тармоғида 3 минг, Youtube тармоғида мингдан зиёд одам томоша қилди. Маърузадан сўнг ҳоким журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Саволларнинг аксарияти инфратузилмани ривожлантириш, вилоятни газлаштириш, туризм, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар, уч сменали мактаблар муаммоларини ҳал этиш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш, ижтимоий иншоотлар қурилишининг бориши ва вилоятда эришилган ютуқларга оид бўлди. 

Бевосита ва онлайн тартибда қўйилган саволларнинг барчасига Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев батафсил жавоб берди.

– Элбошимиз Туркистон шаҳрининг сайёҳлик марказ сифатида тикланишига бевосита қўллов кўрсатиб, кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ўрта Осиё ва Қозоғистондаги тенгги йўқ тарихий ёдгорлик – Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси жойлашган муқаддас заминда бугунги кунда маънавий ва маданий, шу билан бирга туризм кластерига эҳтиёж катта. Тараққиётнинг янги босқичига кўтарилган Туркистоннинг янги маданий-ижтимоий ва маъмурий марказида янги бинолар қад ростламоқда. Энди Туркистон нафақат туркий олам, бутун жаҳон сайёҳлари келадиган шаҳарга айланяпти. Мазкур ютуқларнинг барчасини мустақилликнинг инъоми деб биламан, – дея, минтақа раҳбари Туркистонни ривожлантириш борасидаги ишлар давом этишини, кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилишини маълум қилди.

Брифинг 1,5 соат давом этди.

2021-11-22, 23:50 320
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.