26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юксалиш ва янгиланишлар даври

NUR OTAN ПАРТИЯСИ СИЁСИЙ КЕНГАШИНИНГ КЕНГАЙИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ ЎТДИ

Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев раислигида Nur Otan партияси Сиёсий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтди. Унда партия раиси Нурсултан Назарбаев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев раҳнамолигида мамлакатимизда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар амалга оширилаётганини, бу тадбирларда етакчи партиянинг салмоқли ҳиссаси борлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев Nur Otan партияси раиси ваколатларини Қасим-Жўмарт Тўқаевга ўтказишга қарор қилиб, партияни мамлакат Президенти бошқариши зарурлигини айтди.

Нурсултан Назарбаев партия учун узоқ муддатли раҳбарликни таъминлаш муҳимлигини, бу давлат танлаган йўлнинг давомийлиги ва барқарорлигининг асоси бўлишини таъкидлади. Бунинг учун, Nur Otan партияси доимо янгиланиб бориши, замонавий ва ҳозиржавоб бўлиши, барча ўзгаришлардан хабардор бўлиши, халқ манфаатларидан келиб чиқиб, аниқ мақсадлар ва уларга эришишнинг истиқболли йўлларини кўрсатиши, ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаши зарур. Давлат органлари ва жамоат институтлари, шунингдек, жамиятни партия қадриятлари атрофида бирлаштириши шарт.

Учрашувда Элбоши янги даврда қозоғистонликлар учун асосий йўналиш – “Давлатчиликнинг етти устуни” тамойиллари тўпламига тўхталди.

– Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини катта муваффақиятларга эришган ҳолда нишонлаяпмиз. Биз кучли ва муваффақиятли давлат қурдик, бирлашган ва аҳил жамиятни шакллантирдик. Мустақиллик йилларида Қозоғистонда 9,5 миллиондан зиёд бола дунёга келди. Бу илғор, мақсадли, иқтидорли ва илғор фикрлайдиган янги авлод. Тарихимизни эъзозлаш, давлатчилигимизга эҳтиром бажо келтириш, уни ҳимоя қилиш ҳар бир Қозоғистон фуқаросининг бурчидир. Галдаги 30 йил мамлакатимизни мустаҳкамлашда янги босқич бўлади. Nur Otan партияси мамлакатимиздаги энг йирик сиёсий партия сифатида ҳамиша етакчи бўлиши керак. Мустақил Қозоғистоннинг порлоқ келажаги сари йўлда куч-қувват олиб, янада юксак марраларни забт этиш учун кўп меҳнат қилишимиз керак, – деди Н. Назарбаев.

Сиёсий кенгашнинг онлайн йиғилишида Туркистон вилояти ҳокими, партия вилоят бўлими раиси Ўмирзақ Шўкеев ва Nur Otan партияси филиали қошидаги Туркистон вилоят жамоатчилик кенгашлари раислари иштирок этди. 

Туркистон вилояти бўйича партиянинг 5 йиллик сайловолди дастурини амалга ошириш бўйича 1та вилоят, 16та туман ва шаҳар “Йўл хариталари” ишлаб чиқилган. Уларга вилоят аҳолиси томонидан муҳокама қилинган ва долзарб 1944та тадбир киритилган. Йил бошидан буён 991та тадбир (52,2 фоиз) муддатидан аввал бажарилди, 538та тадбир амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-25, 01:08 320
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.