26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тил – миллатнинг руҳидир

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Туркистондаги
«Farab» кутубхонасида «Қазақ тілі» халқаро жамиятининг VI қурултойи ўтди


Давлат тили масаласига бағишланган муҳим тадбирга вилоятлардан 57 нафар делегат таклиф этилди. Учрашувда Давлат котиби Қримбек Кўшербаев, Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжанов, Сенат ва Мажлис депутатлари, Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов, зиёлилар вакиллари, жамоат арбоблари, тилшунос олимлар иштирок этди.
Қурултойда Давлат котиби Қримбек Кўшербаев Тўнғич Президент, Элбоши Нурсултан Назарбаев ва Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг табрик мактубларини ўқиб эшиттирди. Шунингде у қозоқ тилининг қўлланиш доирасини кенгайтириш борасида муҳим ишлар давом эттирилиши, мамлакатни бирлаштирувчи омил давлат тили эканлигини таъкидлади. Маърузачининг сўзларига кўра, Президент маъмурияти ва Ҳукумат бундан буён ҳам қозоқ тили мавқеини оширишга имкон қадар ёрдам беради. Давлат тили сиёсатини самарали амалга ошириш юзасидан режалар таҳлил қилиниб, тегишли вазифа ва режалар тасдиқланди.
– Бу қурултойнинг  Туркистонда ўтказилиши бежиз эмас. Президентимизнинг тарихий қарори билан Туркистон вилояти ташкил этилиб, Туркистон шаҳри вилоят маркази сифатида ривожланиб бормоқда. Залворли ишлар амалга оширилмоқда. Сиз мамлакат фуқаросисиз. Пойтахтни кўриб турасиз, бу сафар Туркистоннинг янги қиёфасини кўриб, дилингиз яйрасин, деб, қурултойни шу ерда ўтказишга қарор қилдик, – деди
Қ. Кўшербаев.
Тадбирда «Қазақ тілі» жамияти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан Марказий Кенгашнинг ҳисоботи тингланди. Шунингдек, жамият филиаллари раҳбарларининг маърузалари тингланиб, таклифлар билдирилди. Бундан ташқари, жамиятнинг янги дастури ва низоми қабул қилинди.
Туркистон қурултойида делегатларнинг очиқ овоз бериш йўли билан Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлиси аъзоси Берик Абдиғалиули Халқаро «Қазақ тілі» жамияти президенти этиб сайланди. Вице-президентликка Максим Рожин ва Анар Фазилжанова лойиқ топилди.
– Қозоқ тили масаласини нафақат қозоқ тилида, балки рус тиллилар орасида ҳам муҳокама қилиш, давлат тилининг аҳамиятини айрим биродарларга тушунтириш керак. Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси қозоқ тилини билиши шарт, – деди у.
Йиғилишда жамиятнинг қурултойлар оралиғида бошқарув органи бўлган янги Марказий Кенгаш таркибига Қозоғистон Парламентининг ҳар икки палатаси депутатлари, бўлим раислари ва зиёлилар вакилларидан иборат 47 киши сайланди. Марказий Кенгашнинг янги ҳайъат таркибига 18 киши сайланди.
Қурултойда жамиятнинг минтақалардаги филиаллари фаолиятининг кучайтирилиши ва бош идоранинг Алматидан Нур-Султан шаҳрига кўчирилиши таъкидланди.
Бош ташкилот ва филиалларнинг иш режаси тасдиқланди. Шунингдек, йиғилиш давомида «Қазақ тілі» жамоат бирлашмаси Қизилўрда вилояти бўлими раиси Садуақас Ансат “Парасат”, А. Байтурсинов номидаги Тилшунослик институти директори, олим Анар Фазилжанова «Құрмет» ордени билан тақдирланди. Уларни Давлат котиби Қ. Кўшербаев махсус тақдирлаб, қозоқ тилига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Қозоғистон Парламенти Мажлиси аъзоси Геннадий Шиповских ижтимоий тармоқлар ва интернетда қозоқча контентни кўпайтириш, ёшларнинг эҳтиёжларини қондириш зарурлигини таъкидлади.
Туркистон вилоятида икки кун давом этган қурултой иштирокчилари Арслонбоб ва Хожа Аҳмад Яссавий мақбараларини зиёрат қилиб, аждодлар руҳига ҳурмат бажо келтиришди.
Ташриф чоғида делегатлар тилшунос олимлар, жамоат арбоблари Ўзбекали Жанибеков ва Ўмирзақ Айтбаевни хотирлашди. Йиғилиш иштирокчилари Туркистондаги ижобий ўзгаришларни мамнуният билан эътироф этиб, қурултойнинг муҳим ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш учун бор куч-ғайратини ишга солишларини таъкидладилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-30, 02:59 302
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.