26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оилавий зўравонлик – жамият дарди

Туркистон минтақасида оилавий маиший зўравонлик қурбонларини ижтимоий-руҳий қўллаб-қувватлаш ижобий натижаларини бермоқда. Махсус ўтказилган мустақил тадқиқот натижасида шундай қарорга келинган. Туркистон вилоятининг тажрибаси асосида йўлга қўйилган лойиҳа барча минтақаларда қўллаб-қувватланди. Беш йилдан буён фаолият юритиб келаётган марказ фаолиятининг натижаси Туркистон вилоят ҳокимлигида ўтган йиғилишда тилга олинди.

Мажлисда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосарлари С. Қалқаманов, У. Тажибаев, вилоят бошқармалари раҳбарлари ва ЮНФПА вакиллари иштирок этди. Учрашувда ЮНФПА вакиллари маиший зўравонликнинг олдини олиш йўналишида Туркистон вилояти ҳокимлигининг топшириғи билан тайёрланган дастурни юксак баҳолади.

Ушбу дастур Буюкбритания ҳукуматининг шафелигида БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг “Марказий Осиёда гендерлик асосида зўравонликнинг олдини олиш ҳамда унинг олдини олишда миллий салоҳиятни кучайтириш” лойиҳаси доирасида тайёрланган. Муҳокама қилинган мавзунинг муҳимлигини қайд этган вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов алоқавий дастур асосида тезкор режа ишлаб чиқишни топширди. Шунингдек, у минтақада оилавий зўравонликнинг олдини олиш йўналишидаги ишлар давом эттирилишини маълум қилди. Маиший зўравонлик қурбонларига ижтимоий-руҳий қўллов кўрсатиш хизмати қишлоқ аёлларига ёрдам кўрсатади. Сабаби, инқироз марказлари кўпинча шаҳарларда жойлашган. Лойиҳа Қозоғистоннинг беш вилоятида амалга ошиши мумкин. Оилада зўравонликка мубтало бўлган аёл ёрдам сўраб, ваколатли органларга келмайди. Аёл бошига тушган кулфатни махсус хизмат мутахассислари билишса кифоя. Улар полицияга, ижтимоий хизматга, прокуратура ва яна бошқа ташкилотларга хабар беради.

Мажлисда Қозоғистондаги ЮНФПА вакили Ғазиза Мўлдақулова “Туркистон вилояти билан ҳамкорлик юқори даражада. Ушбу минтақада гендерлик зўравонлик бўйича хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Келгусида бу борада тадбирлар кучайтирилади”, дея демографияси юқори минтақада она ҳуқуқини ҳимоя қилиш, маиший зўравонликнинг олдини олиш ўта муҳимлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-03, 04:20 289
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.