26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад – этнослараро тотувлик

Туркистон шаҳридаги “Буюк Дашт эли” марказида “Қозоғистон халқи Ассамблеяси қошидаги ташкилотлар: этнослараро низоларнинг олдини олиш дастаклари” мавзуида анжуман ўтди. Тадбирни вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари, вилоят ҚХА котибияти мудири Даурен Сариев очиб, олиб борди.
Анжуманда Туркистон вилоят, туман ва шаҳарлардаги Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкилотлари ва этномаданият бирлашмалари етакчилари ва аъзолари, оммавий ахборот воситалари ва ёшлар ташкилотлари вакиллари, ижтимоий тараққиёт бошқармаси ва “Жамоат тотувлиги” корхонаси раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди.
Учрашувда сўз олган Д. Сариев минтақада этнослараро тотувлик, бирликни сақлашнинг аҳамиятига тўхталди.
– Этнослар орасида низоларга йўл бермаслик барчамизга катта масъулият юклайди. Барқарорлик бўлмаган жойда тараққиёт бўлмайди. Бу йўналишда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкилотлари, унинг аъзолари зиммасига юксак масъулият юкланган. Биз ҳамкорликда халқимизнинг тотувлик ва бирлиги, жамоат хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлай оламиз. Табаррук Туркистон заминида барқарорликни сақлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат тилини ўзлаштириш, бошқа маданият ва анъана вакиллари билан ўзаро тотувликда ҳаракат қилишни шакллантиришда сизнинг қўлловингиз муҳим аҳамиятга эга, – деди у.
Анжуманда Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетининг “Маънавий янгиланиш ва тарбия” бўлими раҳбари Қайрат Анарбаев “Миллатлараро тотувлик асоси – “Маънавий янгиланиш” мавзуидаги фикрларини илгари сурди.
– Давлат мустақиллиги – ҳар биримиз учун қадрли. Бирлик ва ҳамжиҳатлик – мамлакатимизнинг энг катта бойлиги. Элбошимиз таъкидлаганидек, оила ва урф-одат, анъаналар – жамият хазинаси, илм-фан ва меҳнат – фаровон ҳаёт калитидир, – деди Қ. Анарбаев.
Анжуманда, шунингдек,
Х. А. Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетининг “Ҳуқуқшунослик” кафедраси мудири Асқат Есеналиев “Қозоғистон халқи Ассамблеяси – этнослараро бирлик платформаси” мавзуида маъруза қилиб, этнослараро муносабатларни яхшилаш юзасидан фикрларини илгари сурди.
Анжуман якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-03, 23:36 280
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.