26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги спорт иншооти

Қозоғистон Республикасининг фахрий қурувчиси, Туркистон вилоятининг қишлоқларида хусусий мактаб, болалар боғчалари барпо этган Низомхон Сулаймоновнинг «Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида»ги ҚР Қонуни доирасида Сайрам даҳасида бунёд қилинган 1200 ўринли «Арофат» мактаби 2018 йилдан фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда таълим масканида 1000 ўқувчи билим олмоқда. Уларга 100 нафардан зиёд устоз таълим-тарбия бермоқда. Педагогика соҳасининг фахрийси, Шимкент шаҳар корейс этномаданият бирлашмаси раисаси, «Құрмет» ордени соҳибаси Роза Пак раҳбарлик қилаётган мазкур муассаса жамоаси қисқа вақтда улкан муваффақиятларга эришди.
Яқинда «Арофат» мактаби ҳаётида яна бир унутилмас воқеа юз берди. Унинг янгидан барпо қилинган ёпиқ спорт иншооти тантанали равишда очилди. Тадбирда юнон-рим курашидан жаҳон чемпиони Б. Дециев, Шимкент шаҳар маслаҳати депутати Л. Сулаймонов, шунингдек, кўплаб жамоат ташкилотлари вакиллари ва ота-оналар иштирок этишди. Тадбирда сўз олган Бисолт Дециев: «Бу таълим даргоҳида ўқувчилар учун яратилган шароитдан завқландим, спорт иншоотида кўплаб чемпионлар етишиб чиқишига ишончим комил», – деди. Рамзий тасма қирқилгач, меҳмонлар эътиборига мактаб бадиий ҳаваскорлари томонидан тайёрланган концерт дастури ҳавола қилинди.
Хусусий болалар боғчалари ва бир неча мактаблар қуриб, элнинг ҳурмати ва эҳтиромига сазовор бўлган Қозоғистон Республикасининг фахрий қурувчиси, Шимкент шаҳрининг фахрий фуқароси, таниқли тадбиркор Низомхон Сулаймонов бундан кейин ҳам келажак эгалари – ёшларнинг ҳар томонлама ривожланиши, чуқур билим ва тарбия олишлари учун зарур шароит ва қулайликлар яратилаверишини таъкидлади. У, жумладан, мазкур иншоотнинг қисқа вақт – икки ойда фойдаланишга топширилганини эслатиб, спорт манежини барпо этишда фидокорона меҳнат қилган мутахассисларга миннатдорчилик билдирди.
Мазкур спорт иншооти тўрт фасл мобайнида мини-футболдан машғулотлар, шунингдек, турли маданий ва спорт тадбирларини ўтказишга мўлжалланган.

Тасвирларда: тадбирдан лавҳалар.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2021-12-07, 02:55 117
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.