26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уч тилли таълим – замон талаби

Уч тилли таълим бугунги куннинг энг долзарб масаласи. Бу ғоя ўтган аср 90- йилларининг бошида «Болашақ» дастури билан бошланган. Элбошимиз Н. А. Назарбаев 2006 йили ўтган ҚХА ХІІ сессиясида «Уч тил бирлиги» ғоясини эълон қилди. 2007 йилги «Янги оламдаги янги Қозоғистон» Мактубида эса «Уч тил бирлиги» маданий лойиҳасини босқичма-босқич амалга оширишни таклиф этди. Бу ғоя Қозоғистон халқининг маънавий тараққиёти билан бирга ички сиёсатимизнинг ягона йўналиши бўлиб белгиланди.
Яъни ғоянинг мазмуни қуйидагича: Қозоғистонни бутун дунё уч тилни бирдек фойдалана оладиган саводли мамлакат сифатида таниши керак. Улар: қозоқ тили – давлат тили, рус тили – кўп миллатли Қозоғистон халқининг ўзаро алоқа тили, инглиз тили – жаҳон иқтисодиётига аралашув тили . Бугунги кунда ушбу мақсадда мамлакатимизда қатор университетлар очилди, заковат мактаблар тизими ташкил этилди.
Ҳозирги даврда болаларимизнинг билими, малакаси, жаҳон миқёсига чиқа оладиган даражада мустаҳкам бўлиши шарт. Бунинг қатор сабаблари бор. Технологик тараққиёт жараёни туфайли яқин ўн йилларда ҳозирги касбларнинг кўпчилиги йўқолиб кетиш арафасида турибди. Замонавий касб эгалари юқори малакали, жаҳон миқёсидаги алоқа – мулоқотларга тайёр бўлиши керак. Шунинг учун мақсадимиз ўқувчиларга уч тилда билим бериш орқали таълим сифатини яхшилаш. Мактабимизда 2018 йилдан эътиборан физика, химия, биология, информатика фанларини уч тилда ўқитиш тадбирлари бошланган. Бунинг учун 5 нафар ўқитувчимиз «ХХІ аср муаллими» малака ошириш курсларида ўқиб, А1, А2, В1, В2 сертификатларига эга. Ҳозирги кунда 8,9,10-синф ўқувчиларига физика, химия, биология, информатика фанлари уч тилда ўқитилмоқда. Ҳар ярим йилликда мониторинг орқали ўқувчиларнинг билим сифати аниқланиб, ўсиш динамикаси назорат қилинади. Бу йил 2-чоракдан бошлаб, биз бошқа синфларда ҳам уч тилда таълим беришни бошладик. 2,5,7-синфлардан тажриба сифатида математика, табиатшунослик, Қозоғистон тарихи, география, биология, химия, физика фанлари уч тилда ўқитилмоқда. Бунинг учун режа тузиб, фан ўқитувчилари билан кенгаш ўтказиб, мақсад ва вазифалар тушунтирилди. Ота-оналар ва ўқувчилар орасида сўровнома юритилди. Унинг натижасига кўра ўқувчиларнинг 70 фоизи уч тилда билим олишга қизиқишаётгани маълум бўлди.
Янги йил арафасида ёш ўқитувчилар иштирокида «Муаллим малакаси» мавзуида семинар ўтказиш режалаштирилди. Бунда юқори натижаларга эришиш учун инглиз, қозоқ, рус тили фанларини қўшиб иш юритиб, туман миқёсида мактаблараро семинарлар уюштириб, ўзаро тажриба алмашилса, нур устига нур.

Муҳиддин Сиддиқов, 100-сонли мактаб директори. Сайрам туман маслаҳати депутати, Nur Otan партия фракциясининг аъзоси, 2021-12-09, 04:34 440
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.