26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди

Туркистон вилоятига хизмат сафари билан Бош давлат санитария шифокори, Соғликни сақлаш вазири ўринбосари Ерлан Қиясов минтақадаги эпидемиологик аҳвол, эмлаш жараёни ва дард билан курашишнинг янги йўналишлари билан танишиб, шифокорлар билан учрашди.
Учрашувда вазир ўринбосари Туркистон вилояти узоқ вақт “яшил” ҳудудда турган республикадаги ягона минтақа эканини таъкидлади.
Чунончи, вазир ўринбосари вилоятнинг бош давлат санитар шифокори Нурбек Нишанов билан шаҳар ва туман санитария-эпидемиология назорати бошқармаларида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишларни назорат қилди. Сафар давомида Е. Қиясов ҚР Соғликни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиологиявий назорат Миллий тадқиқот марказининг Туркистон шаҳар бўлимида бўлиб, бактериологик ҳамда санитария-гигиена лабораторияларини кўздан кечирди.
Таҳлилий бўлим 2020 йили ҚР Соғликни сақлаш вазирлиги ёрдамида сайёр лабораториявий мажмуага эришди. Ушбу мажмуада ПЗР таҳлилларини текшириш хизмати жойлашган.
Бугунги кунда Туркистон вилоятида 12 ёшдан ошган ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли оналарни COVID-19га қарши “Pfizer” препарати билан эмлаш давом этмоқда. “Pfizer” вакцинаси билан кўнгилли турда эмланади, шунингдек, ота-онаси ёки қонуний вакилларининг розилиги билан эмланадиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Ҳозирги вақтда вилоят бўйича “Pfizer” вакцинасини қабул қилганлар сони 14 097 одамга етди. Улар шифокорларнинг доимий назоратида. Туркистон вилоятига 46 800 дона “Pfizer” вакцинаси етказилган.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2021-12-10, 21:36 440
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.