26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Маржан-жыр'' айтишуви ўтди

Туркистон шаҳридаги “Farab” кутубхонасида Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида “Құрмет” ордени соҳиби, оқин Маржан Есжанованинг 50 йиллик юбилейига бағишланган “Маржан-жыр” республика ретро айтишуви ўтди.
Вилоят маданият бошқармаси уюштирган тадбирнинг очилиш маросимида машҳур оқинлар кун қаҳрамонини қутлаб, совға-саломларини топширди. Шу куни оқинга “Ўтрор туманининг фахрий фуқароси” унвони берилгани ҳам маълум қилинди.
Таниқли меценат Серикжан Сайитжанов ва вилоят маданият бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Асилхан Темирхан ҳам оқинни муборак ёши билан табриклашди.
 “Маржан-жыр” республика ретро айтишувида мамлакатимизнинг машҳур айтишув усталари – Серик Қусанбаев, Шўрабек Айдаров, Аманжўл Алтаев, Алтинкул Қасимбекова, Бекарис Шўйбеков, Бўрибай Ўразимбетов, Ақмарал Леубаева, Карима Ўралова, Абилқайир Сиздиқов, Мухтар Ниязов ва бошқа машҳур оқинлар иштирок этишди. Маржан оқиннинг шогирдлари ҳам тадбирда ўз санъатларини намойиш этишди.
Айтишувни Муқағали Мақатаев номидаги мукофотнинг икки карра совриндори Журсин Ерман бошқарди.
Маржан Есжанованинг 50 йиллик юбилейига бағишланган айтишувда оқинлар сўзга чечанлиги, ҳозиржавобликлари ва долзарб мавзуларни қамраб олган ижоди билан томошабинларнинг олқишига сазовор бўлишди. Улар айтишувларида қадимий ва навқирон Туркистон шаҳрини ҳам тараннум этишди.
Маънавият кечасида Маржан Есжанова қаламига мансуб китобнинг тақдимоти ҳам ўтди. Зиёлилар ва жамоат арбоблари оқиннинг ижоди ва санъатига юксак баҳо бериб, ижодий муваффақиятлар тилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-14, 20:36 348
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.