26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Университет халқаро миқёсда эътироф этилди

Мадридда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЖСТ) бош Ассамблеясининг 24-сессияси ўтди. Унда жаҳоннинг 120 давлатидан 1000дан зиёд делегат иштирок этди.
Қозоғистон делегациясини ЖСТ қошидаги ҚР Доимий вакили К. Жигалов бошқарди.
Сессияда сайёҳликнинг барқарорлигини тиклаш, таълим ва қишлоқ туризмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ассамблеяда 2022-2025 йилларга ташкилотнинг бош котибини тасдиқлаш, ЖСТ низом органларига номзодларни тасдиқлаш, 2023 йили ЖСТ ГАнинг навбатдаги сессиясини ўтказиш жойини белгилаш, ЖСТнинг минтақавий бўлимларини ташкил этиш, Ижро кенгаши аъзоларини сайлаш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Ташкилотнинг янги аъзоси сифатида Туркистон шаҳрининг халқаро сайёҳлик ҳамда меҳмондўстлик университетининг қўшилишини ратификациялаш муҳим воқеа бўлди. Чунончи, сайёҳлик ҳамда меҳмондўстлик университети ЖСТ тасдиқлаган Қозоғистон Республикасидаги илк ўқув юрти бўлди.
Ушбу ЖСТга аъзолик кейинчалик университет қошида ЖСТ таълим марказини очиш имконини беради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-14, 20:43 351
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.