26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги истеъдодлар кашф этилган кун

Вилоятимизда Қозоғистоннинг асосий байрами – Мустақиллик кунига бағишлаб, хилма-хил байрам тадбирлари ўтаётир. Шундай тантаналардан бири – “Қўшиқларим сенга армуғон, Ватан!” мавзуидаги “Офарин – 2021” қўшиқ фестивалидир.
Туркистон вилоятидаги иқтидорли ёшларни Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносига (собиқ “Қозоғистон” кинотеатри) тўплаган ушбу тадбир  Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси ва шаҳар ҳокимлигига қарашли “Жамоат тотувлиги” ДКК шафелигида ташкил этилди.
Ушбу санъат байрами ҚР Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланиб, асосан ватанпарварлик ҳақида қўшиқлар ижро этилди, Она Ватанга муҳаббат, доруломон кунларда яшаётганимизга шукроналик, истиқлол ғоялари ва унинг қадрига етиш, қардош ўзбек-қозоқ халқининг ажралмас дўстлиги каби қадриятларни ўз ичига олди.
ҚР ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, Шимкент шаҳар “Жамоат тотувлиги” ДКК директори Ербўл Байқўнақов, Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳирбек Ҳакимбеков, ушбу бирлашма раисининг маданият ва санъат бўйича ўринбосари Тоҳир Нишонбоевлар санъат мухлисларини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаб, фестиваль иштирокчиларига омад тилашди.
Маълумки, мамлакатимизда пандемия туфайли икки йилдан буён маданий тадбир-тантаналар онлайн тарзда ёки умуман ўтказилмаётган эди.  “Офарин” танлови ҳам шу сабабли тўхтаб қолган эди.  Мана ниҳоят, карантин чораларига риоя қилинган ҳолда уюштирилган ушбу жонли концертни томошабинлар гулдурос қарсаклар билан, байрамона кайфиятда қарши олишди. Чунки одамлар шоду хуррамликни соғингани шундоққина сезилиб турибди.
Эл севган хушовоз хонанда Ўринбой Тоиров тадбирни дилрабо қўшиқлари билан очиб берди.
Сухандонлар: Ҳурматой Абдуҳамидова ва Достон Маҳкамбоевлар саҳнага иштирокчиларни навбат билан чорлашди. Дониёр Деҳқонбоев, Бобур Талғатов, Пакизат Турехан, Бобур Қўчқоров, Достонбек Анорметов, Муродбек Норимбоев, Темуржон Қодирбердиев, Баҳром Зуҳриллаев, Лобархон Зоҳидова, ўзбек драма театри  “Доирачилар”ининг чиқишлари кўпчиликка манзур бўлди.
Айниқса, “Офарин” кўрик-танлови ғолиби Бахтиёр Рустамбеков, Ўзбекистондаги Муқимий номли Ўзбекистон Давлат мусиқали театр актрисаси, эстрада ва мақом йўналиши бўйича ёш хонанда, “Ниҳол” мукофоти совриндори, ҳамюртимиз Зардияна Иззатуллаева, ёш бўлишига қарамай, уста санъаткорлар қаторидан жой олиб, ўз мухлисига эга бўлган Зарифжон Қодировларнинг куй-қўшиқлари концерт томошасига файз киритди.
Ушбу фестиваль маълум даражада ёшларимизни маънавиятига ва дунёқарашига ижобий таъсир кўрсатса, ажабмас.
Шу умид ва ниятда ўтказилган тадбир ниҳоясига етгач, саҳнада  ҳакамлар ҳайъати раиси Икромжон Ҳошимжонов ва “Жамоат тотувлиги” ДКК директори Ербўл Байқўнақовлар фестиваль иштирокчиларини диплом, махсус эсдалик совғалар билан тақдирлашди.   
Таъкидлаш жоизки, санъат воситасида навқирон авлодга давлатимизнинг муҳим ислоҳотлари моҳиятини етказиш мумкин. “Офарин” ташкилотчилари ҳам имкон қадар бунинг учун барча шароит ва имкониятларни яратишга ҳаракат қилгани сезилди. Бундай фестиваллар анъанавий тарзда давом этаверсин, ёш иқтидор-истеъдод соҳиблари кўпаяверсин! Яна бир карра байрам муборак!

Н. МАВЛОНОВА. Тасвирда: тадбирдан лавҳалар, 2021-12-20, 23:39 800
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.