26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳазрат Яссавийга оид маълумотлар Ақмўладан топилди

 “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи ходимлари “Яссавий изидан” илмий-маърифий экспедицияси доирасида Ақмўла вилоятига бориб келишди.
Буюк мутафаккир, сўфийлик шеъриятининг асосчиси, Шарқ мусулмонларининг маънавий устози Хожа Аҳмад Яссавийнинг туғилган жойи Сайрам бўлса, унинг диний илдизлари – Туркистонда, таълимоти эса бутун дунёга маълум.
Унинг издошлари ва авлодларидан баъзилари бугунги кунгача маълум бўлса-да, кўпчилигининг тарихда унутилгани ҳақиқат. Ислом дини, иймон-эътиқод, тарих ҳақиқатларига эга бўлган айрим табаррук масканлар, асрларнинг аянчли қаърида аҳамиятсиз, қаровсиз қолиб, афсонавий ҳолга айланганди.
Улардан бири Ақмўла вилоятининг Есил туманидаги Свободное қишлоғи яқинида жойлашган Хонтўбе қабристонидаги Зарбоб (Зарбап) она қабридир.
Шу муносабат билан “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи ва Кўкшетов вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи ходимлари, шунингдек, Есил тумани ҳокимлиги раҳбарлари ҳамда ўлкашунослар, археологлар Хонтўбе қўрғонига бориб, бу борадаги ишлар ва минтақанинг тарихий аҳамияти юзасидан фикр алмашдилар.
– Маҳаллий аҳоли – Хонтўбе, руслар эса “Ханская сопка” деб атаган тепаликни қадимда “Зарбоб тепалиги” деб аташган. Узоқ-яқинлардан келиб, қурбонлик сўйиб, Қуръон тиловат қилиб, пештоқдаги қабрга оқ мато боғлаган зиёратчилар ҳамон ёдимда.
Кекса аммам ҳам:
“Табаррук она, авлиё она деб, алоҳида зиёрат қилишарди. Зарбоб она ҳақидаги гап-сўзларни худди эртакдек эшитардик. Ҳозир бундай ҳикояларни айтган кексаларнинг ҳеч бири қолмаган. Мен ёлғиз ўзим ривоятларни эшитиб, ўсганлар қаторидаман, холос. Тепалик бошида Зарбоб она атрофидаги тўққизта қабр учун алоҳида ўрин ажратилган. Улар ҳам балки машҳур кишилардир, уларнинг авлодларидир”, деярди.
 Эл оғзидаги ривоятларга таянсак, Зарбоб Туркистондан саккиз ёшида келган экан. Айрим манбаларда ботирлар олиб келган деган гаплар ҳам йўқ эмас. Хуллас, аниқ маълумот йўқ. Лекин Зарбоб онанинг авлиёлик сифати ҳақида кўплаб ҳикоялар мавжуд. Авлиё она Хонтўбенинг устига чиқиб, йил қандай ўтишини, халқни кутаётган қувонч ва хавф-хатарларни олдиндан башорат қилар экан. Она вафот этгач, одамлар йиғлаб, уни оқ матога ўраб, Хонтўбега дафн этишибди. Ўтмишда қабр устида мақбара қурилган ҳам бўлиши мумкин. Қабр атрофини туртсангиз ичидан оқ тупроқ чиқади. Кейинчалик авлиёнинг ёнига кўп одамлар дафн этилган, дейди Свободное қишлоғи шажарачиси, йилномачиси Бўлат Мусатаев.
Ривоятларга кўра, Зарбоб онанинг турмуш ўртоғи Сапўлат эрта вафот этиб, ортида Шойкўз ва Баржақси исмли икки ўғил қолган экан.
Муқаддас онанинг икки ўғли икки қабилали мамлакатга айланади. Бу маълумотни тарих фанлари доктори, профессор Жамбил Артиқбаев ҳам тасдиқлади.
– Биз барчага маълум бўлмаган, унча номи чиқмаган Есил тумани каби оддий маъмурий бирликда иккита муқаддас номга дуч келдик. Уларнинг бири – қозоқларнинг хон авлодига, яъни қозоқнинг сиёсий тарихига оид Хонтўбе бўлса, иккинчиси – қозоқнинг хўжа авлодига, яъни Яссавий мероси каби маънавий қадриятлар ва олий насабга мансуб Зарбоб она.
Агар Зарбоб онага оид маълумотларни таснифласак, биринчидан, “Хонтўбе” номи Қозоқ хонлиги даврида хон сайланиши билан боғлиқ, яъни хон тепалик тепасига оқ кигизда кўтарилган бўлиши мумкин, деб ҳисоблаймиз. Сўнгги қозоқ хони Кенесари оқ кигизга чиққан жойнинг “Хонтўбе” деб аталиши бунинг исботидир. Есил бўйидаги Хонтўбеда ким хон бўлганини аниқлаш, бизнинг олдимиздаги вазифа.
Иккинчидан, Зарбоб онанинг табаррук жойи Туркистон ўлкасининг ўрта асрлар маънавияти тарихи билан боғлиқ, деб ўйлайман.
Зарбоб она қозоқ заминининг шимолий даштида ажойиб из қолдирган Хожа Аҳмад Яссавийнинг авлоди. Ушбу мавзуни янада чуқурроқ ўрганиш Ислом динининг, шу жумладан, қозоқ заминида Хожа Аҳмад Яссавий таълимотининг тарқалишини таҳлил қилиш имконини беради.
Учинчидан, Зарбоб она ривоятида антик давр унсурлари, юзта тойчоқли бия, отда қувиш, Буюк Дашт халқининг жанговорлиги ва меҳмондўстлиги, ҳатто Бўтай маданияти вужудга келган энеолит давридан ҳам мерос бўлиб қолган қадриятлар учрайди.
Этнографияда биз буни “отга сиғиниш қадриятлари” деб атаймиз. Бизнингча, бу ривоятда Хожа Аҳмад Яссавий авлоди Зарбоб онанинг отга сиғиниш даври (йилқичилик культи) билан боғлиқлиги чуқур ўрганишни талаб қиладиган ҳодисадир.
Тўртинчидан, Зарбоб она номининг ўзи икки хил маънога эга.
Биринчиси, ҳаммамиз тушунадиган “зар” сўзи бўлса, иккинчиси, яқинда ёзганимиздек, Исломдан олдинги даврларга оид тангричиликдан келаётган “боб” сўзидир. Саха тилида “боб” сўзи – Худонинг исмларидан биридир. Ўтрор водийсидаги Арслонбоб номида (“Арслонбобда туна, Ҳазрат султондан сўра”), шунингдек, “Сайрамда бор сонсиз боб, Туркистонда туман боб...” мақолидаги сўзларни ҳисобга олиш керак.
Бешинчидан, Зарбобнинг ўғиллари Шойгўз ва Баржақсилар Ўрта жузнинг олтита асосий қабилаларидан бири бўлган катта боболарининг исмларидир. Улар кечагина пайдо бўлган, деб ҳеч ким айта олмайди.
Зарбоб она ривоятидаги Шойкўз ва Баржақси ҳақидаги ривоятлар замоннинг бир қисми бўлса, бу тарихнинг илдизлари қадим замонларга бориб тақалади.
Олтинчидан, Сапўлат (Шопўлат) исмини ҳам таҳлил қилиш керак. Менимча, Сапўлат номи Са-пўлатдан келиб чиққан деб тахмин қилиш мумкин.
Масалан, “Эдиге” қўшиғидаги Сатемир. Са-Пўлат – бу Олтин Ўрда ёки Қозоқ даври хонларидан бири бўлса ажабмас, – дейди Жамбил Ўмарули.
Яна бир қизиқ маълумот, 2016 йилда Кўкшетов вилоят адабиёт ва санъат музейида шов-шувли хабар тарқалди. Музей очилгандан буён халқимиз қўлида сақланаётган қадимий қўлёзмалар, китоблар жамғармага келтирилади. Кўкшетовга экспедиция билан келган олимлар, тарихчи ва таржимонлар музей жамғармасидаги китоблар билан танишиб, Хожа Аҳмад Яссавийнинг XVI-XVII асрларда Бухоро қоғозига ёзилган “Девони Ҳикмат” китобининг қўлёзмасини аниқлашди. 2016 йилда қадимий қўлёзма филология фанлари номзоди Иманғази Нурахметули томонидан таржима қилиниб, музейнинг энг қимматли мероси топилишига сабаб бўлди.
Яссавий ҳикматларининг Кўкшетов нусхасида 59та ҳикмат мавжуд. Қўлёзма эскирганлиги боис баъзи ҳикматларни ўқиб бўлмайди. Ваҳоланки, 56та ҳикмат таржима қилиниб, нашр этилган. Бироқ қўлёзманинг Кўкшетов вилоятига етиб келишига боғлиқ турли тахминларга қарамай, олимлар буни Яссавий таълимотининг тарқалиши, унинг авлодлари ва шогирдларининг Ақмўла вилоятига кўчиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Экспедиция давомида Кўкшетов вилоят адабиёт ва санъат музейи, вилоят ўлкашунослик музейи ва Атбасар туманидаги ўлкашунослик музейи тақдимоти ўтказилиб, тарихий маълумотлар тўпланди.
Келгусида “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи ҳамда Кўкчетов вилоят ўлкашунослик музейи, Есил тумани ҳокимлиги ҳамда тарихчилар томонидан Зарбоб она ҳақида изланишлар давом эттирилади.

“Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи матбуот хизмати, 2021-12-21, 21:00 356
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.