26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Россия: стратегик ҳамкорлик – амалда

ҚР Бош вазири Россия Ҳукумати раҳбари билан музокаралар  ўтказди

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Москвага хизмат сафари доирасида Россия Ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин, шунингдек, Россия давлат компаниялари ва молия-банк тузилмалари раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
Россия Федерацияси Ҳукуматининг мувофиқлаштириш марказида А. Мамин ва М. Мишустин Қозоғистон – Россия ҳамкорлигини савдо-иқтисодий, молия-сармоя, транзит ва транспорт, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, энергетика, космик соҳаларда, шунингдек, саноат кооперацияси доирасидаги лойиҳаларда янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.
Томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи шаклидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, CОVID-19 тарқалишига қарши кураш ва пандемиянинг Қозоғистон ва Россия иқтисодиёти учун оқибатларини бартараф этиш юзасидан қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.
А. Мамин Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ва сармоявий ҳамкорликнинг суръати юксалаётгани ва икки мамлакат миллий иқтисодиёти фаол тикланиши учун барча шароитлар яратилаётганини  таъкидлади.
Жорий йилнинг 10 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга кўпайиб, 19,5 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, товар айирбошлаш тузилмасини ранг-баранглаштиришда ҳам юксалиш  кузатилмоқда – Қозоғистон экспорти 39,4 фоизга, жумладан, қайта ишланган маҳсулотлар 47,7 фоизга ошди. Экспорт таркибида нефть-кимё (+18,6 фоиз), машинасозлик (+21,9 фоиз), кимё (+33,1 фоиз) ва енгил саноат (+27,1 фоиз) маҳсулотлари ҳажми ошди.
Товар айирбошлаш ҳажми пандемиягача бўлган 2019 йилга нисбатан 21 фоиздан зиёдга  ошган. 2021 йилнинг биринчи ярмида Россиянинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган бевосита  сармоялари ҳажми 17 фоизга ошиб, 704,9 миллион долларни ташкил қилди.
Саноат кооперацияси соҳасида машинасозлик, металлургия, кимё саноати ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 1,8 миллиард долларлик 9та йирик қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. 2,8 миллиард долларлик 9та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Жорий йилнинг 11 ойи давомида Қозоғистон ва Россия орқали Марказий Осиё, Европа ва Узоқ Шарқ мамлакатларига 733,2 минг тонна юк  ташилди, бу 2020 йилнинг шу  даврига нисбатан 30,7 фоизга кўпдир.
Хитой – Европа – Хитой йўналиши бўйича транзит контейнер ташиш ҳажми 602,2 минг тоннани (+ 31%) ташкил этди.
Икки мамлакат ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий захиралардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик масаласи ҳам муҳокама қилинди. Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешев ва Россия Федерацияси Табиий захиралар ва экология вазири Александр Козловнинг маърузалари тингланди.
Урал ва Иртиш трансчегаравий дарёлари ҳавзалари экотизимларини сақлаш дастурлари доирасидаги тадбирларни мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро транспорт йўналишида “Табиий газдан автомобиль ёқилғиси сифатида фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқариш ва сотиш инфратузилмасини ривожлантириш борасида ҳамкорлик тўғрисида Ҳаракат режаси” имзоланди.
2021-2025 йилларга мўлжалланган Қозоғистон – Россия чегараси орқали автомобиль йўл-ўтказиш пунктларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинди. Қозоғистоннинг экспортни рағбатлантириш оператори «QazТrade» ҲЖ «Россия экспорт маркази» ҲЖ ва Ozon Маркетплейси билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.
А. Мамин амалий ташриф давомида «Сколково» жамғармаси раиси Аркадий Дворкович, «Сбербанк» ЁҲЖ бошқаруви раиси Герман Греф, «РТЙ» ОҲЖ бошқаруви раиси Олег Белозеров билан икки мамлакат ўртасидаги рақамли ҳамкорликнинг долзарб масалалари, молия, банк ва темир йўл соҳаларидаги муҳим масалалар юзасидан музокаралар ўтказди.
Россия бевосита сармоялар  жамғармаси бош директори Кирилл Дмитриев билан учрашувда сармоявий ҳамкорлик истиқболлари ҳамда ишлаб чиқариш саноати (фармацевтика, машинасозлик, металлга ишлов бериш, кимё ва бошқалар), шунингдек, икки томонлама қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
ЕОИИ доирасидаги савдо ва уни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Роскосмос бош директори Дмитрий Рогозин билан учрашувда космик ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди. Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси Қайрат Келимбетов, Қозоғистон Республикасининг Россиядаги элчиси Ермек Кушербаев, Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов, Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев, Экология, геология ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешев, Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин, Индустрия ва инфратузилмавий тараққиёт вазири ўринбосари Берик Камалиев ва бошқалар иштирок этишди.                                               

Рrimeminister.kz, 2021-12-23, 20:45 331
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.