26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спортчилар эътироф этилди

Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан шаҳар ўзбек драма театрида “LLF. SAYRAM” футбол лигасининг “Куз – 2021” мавсумининг ёпилиш маросими юксак савияда ўтди.
Унда собиқ Иттифоқда машҳур дарвазобон бўлган, 1996-2000 йилларда Қозоғистон футболчилар ҳамжамиятининг президенти вазифасини бажарган, “Қайрат” футбол клуби президенти Қуралбек Ўрдабаевнинг иштироки ёш спортчилар ва спорт мухлисларида катта таассурот қолдирди. Ўтган маросимларда фақат футболчилар тақдирланган бўлса, жорий тантанада ёш спортчиларни рағбатлантириш мақсадида Сайрамда етишиб чиққан касбий спортчиларга ҳам эҳтиром кўрсатилди.
“Сайрам юлдузлари” шиори остида ўтган тадбирни таниқли тадбиркор Мирғани Маҳкамбоев раҳбарлик қилаётган “SAYRAM” спорт мажмуаси уюштирди. Тадбирнинг уюшқоқли ташкил қилинишга Мирдиёр Маҳкамбоев ва мураббий Ирисмат Турсиметовлар улкан ҳисса қўшишди.
Спорт фахрийлари, касбий спортчилар, ёш спортчилар иштирок этган тадбирда диёримиздан етишиб чиққан, нуфузли мусобақаларда улкан муваффақиятларга эришган спортчилар “SAYRAM” спорт мажмуаси номидан махсус совғалар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Футбол мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар махсус кубок, фахрий ёрлиқларни қўлга киритишди. Моҳир футболчиларга ташаккурномалар тақдим этилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2021-12-25, 05:22 424
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.