26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар – келажагимиз

Куни кеча «Бахтли оила» партия лойиҳаси доирасида Nur Otan партиясининг «Ўзгаришлар йўли: ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт» сайловолди дастурини амалга ошириш мақсадида Туркистон вилоят маслаҳати депутати, фракция аъзоси Гулбахира Тажибаева ҳамроҳлигида Тулкибош тумани «Болалар тиббий реабилитация маркази»га бориб, ундаги шароитлар билан танишдик.
Саломатлигини тиклаш тадбирларида қатнашаётган ўқувчиларнинг кайфиятини кўтариб, уларнинг вақтини чоғ ўтказишга ҳаракат қилдик. Улардаги истеъдодларни кўриб, ҳаётга қизиқиш, интилишларидан қалбимиз яйради.
Имконияти чекланган болаларга тиббий, ижтимоий шарт-шароитлар яратишга хизмат қиладиган ушбу иншоотдаги ҳар бир хона замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бугунги кунда туман тиббий реабилитация марказида реабилитолог, мувофиқлаштирувчи, физиотерапевт, ЛФК йўриқчилари, руҳшунос, логопед, дефектолог, тиббий ҳамширалар, умуман турли соҳа мутахассислари 25 боланинг саломатлигини тикламоқда.
Марказ фаолияти билан яқиндан танишиш чоғида бу ердаги болаларнинг нафақат даволаш, балки, маданий ва спорт тадбирларида ҳам фаол эканликларини кўрдик. Мутахассисларнинг маслаҳатлари асосида даволаш жараёни билан бир қаторда, руҳий тренинглар ҳам ўтказилар экан.
 Сўнгра жамоа ходимлари билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тингладик. Маълум бўлишича, марказга мутахассислар етишмас экан.
Марказ раҳбари ва ота-оналарга вилоят маслаҳати депутатлари сизларни доим қабул қилиб, муаммоларингизни ҳал қилиб беришга тайёр, эканлигини айтдим.
Бу борада Nur Otan партиясининг «Ўзгаришлар йўли: ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт» сайловолди дастури қуйидаги масалаларни ҳал қилишни кўзламоқда:
– Биз жисмоний нуқсони мавжуд фуқароларни иш билан таъминлаш, жамиятда уларга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш бўйича ишларни давом эттирамиз;
– Имконияти чекланган фуқароларга руҳий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари очилади;
– Имконияти чекланган фуқароларга мос ихтисосликлар танлаш учун махсус харита ишлаб чиқилади;
– 2025 йилгача бундай тоифа вакилларини ишга жойлайтириш улуши 30 фоизга етади;
– Жисмоний нуқсони мавжуд болалар учун балоғат ёшига етгандан сўнг уй-жойга навбати олиб ташланмайди;
– 2025 йилгача имконияти чекланган фуқаролар 100 фоиз тегишли техник воситалар билан таъминланади, саломатлигини тиклаш доирасида хизматлар амалга оширилади.

Динара Егамбердиева, вилоят маслаҳати депутати, 2021-12-25, 05:28 406
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.