26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Тұран тұғыры'' мукофоти соҳиблари тақдирланди

Туркистон вилояти бўйича миллий спорт турларидан жорий йил илк бор «Тұран тұғыры» номинациясининг соҳиблари аниқланди. Махсус тантана уюштирилиб, йил бўйи илғор натижа кўрсатиб, ғалабага эришган туркистонлик спортчиларга эҳтиром кўрсатилди.
«Тұран тұғыры» мукофотига Туркистон вилоятининг миллий спорт турлари мактабининг 13 нафар илғор спортчиси муносиб топилди. Спортнинг 10та тури бўйича илғорлар аниқланиб, «Тұран тұғыры» ҳайкалчаси топширилди. Шунингдек, кўпкари бўйича 10 нафар ғолиб ҳам тақдирланди. «Энг яхши тулпор», «Энг яхши чавандоз», «Энг яхши отбеги», «Энг яхши ҳакам», «Энг яхши шарҳловчи», «Энг яхши туман», «Энг яхши кўпкари федерацияси» ва яна бошқа энг яхши номларга эга бўлганларга махсус совғалар топширилди.
Шунингдек, 200га яқин миллий спорт турларининг жонкуярлари махсус ташаккурномалар билан тақдирланди. Вилоятимизда кўп йиллардан буён миллий спорт турларини ривожлантириб келаётган малакали раҳбар Ғани Ахметбаев 2021 йилнинг миллий спортимиз учун муваффақиятли бўлганини таъкидлади. Энг яхши чавандозларни тақдирлаш учун келган кўпкардан Қозоғистон ССРнинг тўққиз карра ғолиби, Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий, фахрий чавандоз Абилхан Даулбаев сўнгги йилларда миллий спортимизнинг дунё миқёсида жадал ривожланаётганидан фахрланишини  таъкидлади. Давлат Кўпкари федерацияси президенти Мухтар Имашев йил сайин миллатимизнинг буюклигини намоён этадиган спорт турлари янгиланиб келаётганига тўхталди.
Курашдан «Йилнинг энг яхши спортчиси» номинацияси Сирим Избасаровга насиб этса, спортнинг конкур туридан туркистонлик Шинғис Маликаждар энг яхши деб эътироф этилди. От устида камондан ўқ узишдан Айтбек Сарибай зўр бўлса, Еркулан Бекбўсинов энг яхши мураббий бўлди. Тенге илишдан истеъдодли полвон Рахат Қамбаров «Йил илғори» бўлса, унинг  мураббийи  Нуржан Абилқасимов «Энг яхши мураббий» унвонига ноил бўлди. Кўплаб мусобақаларда ғалабага эришган иқтидорли спортчи Еркинбек Бўлен «Энг яхши полвон» унвонини олиб,  ҳамюртларини қувонтирди. Йирик халқаро беллашувларда олтин  медаль олган  кураш устаси туркистонлик Ермек Қуралбай минтақа спортчиларининг ғалабасида мураббийларнинг ҳиссаси улкан эканлигини таъкидлади.
Ёдингизда бўлса, Ақтауда ўтган «Ақ бидай» қишлоқ ўйинларида ҳам Туркистон вилояти спортчилари миллий спорт турларидан умумжамоа ҳисобида ғалабага эришган эдилар. 2021 йилни муваффақиятлар билан якунлаган Туркистон вилоятининг спортчилари ушбу анъанани давом эттираверадилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-25, 05:41 317
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.