26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''HALYK BANK'' биноси очилди

Куни кеча Туркистонда “HALYK BANK” ҲЖ вилоят филиалининг янги замонавий биноси тантанали равишда очилди. Унда вилоят ҳокими Ў. Шўкеев, банк бошқармаси раисаси У. Шаяхметова, унинг ўринбосарлари Ж. Мамутов ва Д. Сартаевлар иштирок этишди.
Энди Туркистондаги йирик бизнес вакилларига, хусусий тадбиркорларга, умуман, жисмоний шахсларга Шимкент шаҳрига боришга ҳожат қолмади. Улар банкнинг барча хизматларини Туркистон марказида жойлашган замонавий иншоотдан олишлари мумкин.
Туркистон вилояти ташкил топиб, унинг маъмурий маркази Туркистон шаҳри бўлгандан сўнг, “HALYK BANK” 2019 йил май ойида биринчилардан бўлиб минтақада вилоят филиалини очди.
Бугунги кунда Туркистон вилояти фуқаролари сони жиҳатидан республикада иккинчи ўринда. Минтақада 2 млн.дан зиёд аҳоли истиқмат қилади. Вилоят маъмурий-ҳудудий тузилмасига 14та туман ва вилоят тасарруфидаги 3та шаҳар киради.
– 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, минтақада фаолият юритаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сони тахминан 140 мингни ташкил қилади.
– Банк тизими – бозор иқтисодиётининг ажралмас қисми. Унинг хизмати ва роли тўловлар ва сармоялар бошқаруви, насия ва бошқа молиявий тадбирлар билан чамбарчас боғлиқ. Шунингдек, банклар кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келади. Хусусан, “HALYK BANK”нинг ўзи вилоят тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 130 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратди. Бу 2019 йилга нисбатан уч баравар кўп. Бугун Туркистонда ушбу банкнинг вилоят филиали тантанали равишда очилди. Янги бино Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига муносиб совға бўлди, деб ҳисоблайман. Айни пайтда банкнинг 30дан зиёд филиаллари минтақамизда истеъмолчиларига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда, – деди вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев.
– “HALYK BANK” Туркистон вилоятининг иқтисодий салоҳиятини ошириш, уни обод ва замонавий марказга айлантиришга қаратилган давлат ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Вилоят филиалининг янги биносини очиш орқали биз ўзимизнинг онлайн хизмат кўрсатиш соҳамизни яхшилаймиз, ҳар бир мижозимизга энг яхши шароитларни тақдим этамиз, – деди банк бошқармаси раисаси Умит Шаяхметова.
Шунингдек, у банк филиалининг 2,5 йил давомида амалга оширган ишларини сарҳисоб қилиб, барча кўрсаткичлар бўйича юксалиш мавжудлигини алоҳида таъкидлади.
2021 йил якунлари бўйича вилоятдаги банкоматлар сони 254тага етди.
Депозит портфели 43 млрд. тенгени ташкил этиб, бу минтақадаги депозит портфелининг деярли ярмига тенг.
Банкнинг Туркистон вилоят филиали қатор кўрсаткичлар бўйича етакчи бўлиб, кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун ҳам, аҳоли учун ҳам банкка оид барча хизматларини тақдим этади.
У фақат банк фаолияти билан чекланиб қолмасдан, балки вилоятнинг долзарб масалаларини ҳал қилишга ҳам кўмаклашади. Жумладан, 2019 йилнинг ёзида банк “HALYK” Хайрия жамғармаси” ҲЖ билан ҳамкорликда Арис шаҳридаги ижтимоий иншоотларни тиклаш ишларида камарбаста бўлди. Хайрия акциясини уюштириб, мижозлари, ходимлари ва бизнес-ҳамкорлари билан бирга 1,1 млрд. тенге йиғиб, уни Арисга юборди. Шунингдек, арислик истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Арис филиалидан аҳолига берилган 1 млрд. тенгедан зиёд кредитни тўлашда имтиёзлар яратди.
У. Шаяхметованинг айтишича, банк Жетисай шаҳрида болалар майдончасини барпо этиш тараддудида. “Биз Туркистон вилоятининг барча туманларида ўз филиалларимизга эга бўлганимиз учун минтақани қўллаб-қувватлагимиз келади. Фурсатдан фойдаланиб, янги биномиз очилиши шарофатига, Жетисайда болалар ўйин майдончасини қуриб беришга қарор қилдик”, деди у.
Дарвоқе, ушбу йирик молия институти Қозоғистонда етакчи, 1998 йилдан буён фаолият юритиб, бугунги кунда активлари миқдори 11,284,5 млрд. тенгени ташкил этади. Республика бўйича 591та филиалга эга. Грузия, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.

2021-12-25, 05:47 629
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.