26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ардоқли она'' музейи очилди

Сайрам тумани маркази Оқсувкент қишлоғида “Ардоқли она” музейининг тақдимоти ўтди.
Мазкур маданий иншоотнинг очилишида Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, жамоат ва давлат арбоби Ўразкул Асанғазиқизи, вилоят маданият бошқармасининг раҳбари Азимхан Қўйлибаев, Сайрам тумани ҳокими Уласбек Садибеков иштирок этиб, сайрамликларни янги музейнинг очилиши билан табриклади.
– Мана, бугун кўҳна Оқсувкент қишлоғи яна бир муҳим иншоотга эга бўлмоқда. Сайрам тумани сонсизбоблар макони. Қадим ва муқаддас юрт. Бу ер тарихда номи қолган доно боболаримиз ва момоларимизнинг абадий маскани. Қозоқ халқи азалдан Она номини эъзозлаб, қадрлаб келган. Сайрам замини тарихда номи қолган доно ва донишманд оналаримиз билан барҳаёт. Кўҳна шаҳарнинг туморига айланган Хожа Аҳмад Яссавийдек буюк шахснинг волидаси Қорасоч онамизнинг ҳоки ҳам шу ерда. Икки юз мингдан зиёд аҳолига эга Сайрам туманида кўп болали оналаримизнинг сафи тобора кенгаймоқда. Умуман, Туркистон вилояти демографик ривожланиш бўйича республикада етакчи. Давлатимизда дунёга келаётган ҳар бир бешинчи гўдак бизнинг минтақамизда ҳаёт эшигини очмоқда. Кўп болали оналаримизни қўллаб-қувватлаш – бурчимиз, – деди Сакен Амангелдиули.
Ушбу музей мамлакатимизда илк бор Туркистон вилоятида очилди. Тадбирда ҚР Бастакорлар уюшмаси аъзоси, бастакор Қуралай Сатмухамбетова, “Тасвирий санъат” музейи директори, рассом Айнабек Ўспанов, журналист Зауре Ўралбаева ва бошқа меҳмонлар янги музей экспозициялари билан танишди.
Вилоятимиздаги азиз оналарни эъзозлаш, уларнинг меҳнатларини тарғиб этиш, мустақилликнинг 30 йиллигида турли соҳаларда муваффақиятга эришган оналаримизга эҳтиром кўрсатишга бағишлаб очилган “Ардоқли она” музейи лойиҳаси муаллифи – Қозоғистон дизайнерлар уюшмасининг аъзоси, педагогика фанлари магистри Талғат Адирбеков.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-28, 20:40 402
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.