26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элин суйганин юрти ардоқлайди

Дунёни қамраб олган иллат бироз орқага чекингани юртимиз узра ўтказилаётган байрам тадбирларида ўзини намоён этаётганлигидан халқимиз хурсанд. Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар истиқлолимиз учун, халқимизнинг истиқболли эртаси учун жонини фидо қилиб яшаётган ҳамюртларимизни, халқимизнинг ҳақиқий фарзандларини жамлади. Уларнинг эзгу ишлари эътироф этилиб, сарҳисоби йил якунига бағишланган тадбирларда ўз аксини топди. ҚР ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг 2020-2021 йиллар мобайнида амалга оширган давлат ҳамда ҳукуматлараро миқёсдаги ишларининг сарҳисобига бағишланган “Элим десанг, эл ҳам ардоқлайди” мавзуидаги байрам тадбирида бунинг гувоҳи бўлдик.
Мустақиллик байрами арафасида қатор ҳамюртларимиз ҚР Президентининг фармони билан турли медал ҳамда орденларнинг соҳиби бўлишди. Улар сафида Қозоғистон ўзбекларининг “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжоновга эса олий мукофотлардан бири “Парасат” ордени тақдим этилганлигини, Қозоғистон ўзбекларининг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳамда ролига берилган юксак баҳо деб эътироф этиш мумкин.
Тадбирни очган ҳамжамият раиси И. Ҳошимжонов ҳамюртларимизни йил якуни ҳамда тарихий воқеаларга бой бўлган шонли сана ва келаётган Янги йил билан қутлаб, эзгу ниятларини билдирди. Юрт истиқболи, порлоқ келажаги учун жонбозлик кўрсатган, элнинг оғир кунида елкадош бўлган, ёрдамини аямаган саховатли ҳамюртларимиздан бир гуруҳига мукофот ҳамда медаллар тақдим этди.
ҚР Президенти фармони билан ”Мустақилликнинг 30 йиллиги медали” билан ҚР ўзбекларининг “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Фароғат Ҳожиматова, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, таниқли мусаввир, ҳайкалтарош Носир Ҳамроқулов, “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг ўринбосари Нуриниса Дўсматова, Шимкент шаҳар ўзбек драма театри директори ўринбосари Комилжон Саидов тақдирланди. Қоратов туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Файзаҳмад Нурматов “Бірлік” медали, Шимкент шаҳар Ал Форобий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Рўзматовга “Халық алғысы”, Абай тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Илҳом Алимқуловга “Жомарт жан”, таниқли тадбиркорлар, “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги тадбиркорлар уюшмаси аъзолари Абдували Умаров, Ғайрат Ирисматов, “Визит” ҲЖнинг директори ўринбосари Мирҳайдар Қодировга ҚР Таълим ва фан вазирининг “Мейірім – әлемге махаббатпен” медаллари ҳамда ҚХАнинг Фахрий ёрлиғи топширилди.
М. Ауэзов номидаги ЖҚДУ доценти, фалсафа фанлари номзоди, “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги илмий кенгаш аъзоси Соҳибжамол Қўрғонова ҳамда Шимкент шаҳар Енбекши тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳирбек Нишонбоев ҚР Президентининг фахрий ёрлиғига ноил бўлди. Фидойи ҳамюртларимиз, миллатимиз заҳматкашлари Зуппархон Чолдонов, таниқли тадбиркорлардан Сайдивали Отахўжаев, Маъмуржон Ирисбеков, Равшанбек Аҳмедов, Енбекши туман оқсоқоллар кенгаши аъзоси Йўлдош Улихўжаев, Қоратов тумани ўзбек этномаданий бирлашмаси раиси ўринбосари, хотин-қизлар кенгаши раисаси Тамара Ботирхонова, “Дўстлик ҳамжамияти” қошидаги оналар мактаби уюшмаси аъзолари Раҳбарой Муҳаммаджонова, Турсуной Исмоилова, ЖҚ Тиббиёт академиясининг тиббиёт фанлари доктори, профессор Бобур Абдураҳмонов, Қоратов туман оқсоқоллар кенгаши аъзоси Алимшиқ Йўлдошев, вилоят кўз шифохонаси жарроҳи Бахтиёр Тошматов, жарроҳи-стоматолог Мурод Хоширбоев, таниқли тадбиркорлардан Мақсад Бойметов, Сайдазим Мадолимов, Қўрғонбой Эрматов, Суннатилло Эгамбердиев, тасвирчи Муроджон Мирниёзов “Дўстлик” ҳамжамиятининг “Дўстлик” медали билан тақдирланди.
 Арисда юз берган портлаш оқибатларидан, Мақтаарал сув тошқинидан зарар кўрган ҳамюртларимиздан моддий, маънавий ёрдамини аямаган халқ фарзандлари ҳам эътирофдан четда қолишмади. Шу жумладан, нафақат вилоятимизда, республикамиздаги таниқли ишбилармонлардан Неъматжон Холмедов, Ҳамид Фозилов, Умид Турдиев, Музаффар Исломхонов, Дилмурод Мирзатоев, Ғайрат Рўзиматов, Камолжон Холназаров, Асхат Тўхтиев, Каримжон Анорбоев, Абдукарим Эрматов, Файзулла Зайниддиновларга ҚХАнинг Фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.
Тадбир вилоят санъаткорлари ижросидаги концерт дастурига уланиб кетди. Халқаро ва республика танловларининг ғолиби, Шимкент Опера ва балет театри солисти, Неъматулло Зикруллаевнинг Муслим Магомаев репертуаридан ижро этган қадрли ва севимли қўшиқлари байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади. Нафақат Қозоғистонда, қўшни Ўзбекистонда ҳам танилиб улгурган соҳир овоз хонандалар Зарифжон Қодиров, Мажид Эргашовларнинг жонли ижрода айтган куй ва қўшиқлари байрам иштирокчиларини рақсга чорлади.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2021-12-31, 20:51 308
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.