26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
11-мотам куни

Мустақил Қозоғистон тарихида 11-мотам куни эълон қилинди. Бу сўнгги 2 йил мобайнидаги 4-мотам куни.
Қорған Қўнисбайули, журналист:
– “Умуммиллий мотам куни” Нақадар оғир калима. Шу билан мустақил давлат тарихида 11-мотам куни эълон қилинмоқда. 2006 йилнинг  20 сентябрида Қарағанди вилоятидаги Ленин номидаги шахтада метан портлади. 41 нафар кончи вафот этди. 2008 йилнинг 11 январь куни. Яна Қарағанди вилояти. Яна кондаги портлаш. Бу сафар “Абай” конида метан портлаб, 30 киши ҳалок бўлди. Вилоятда 3 кун мотам эълон қилинди. 2010 йилнинг 11 март куни тунда Қарлиғаш  сув  омборида  тўғон бузилиб, яқин атрофдаги Қизилағаш қишлоғини сув қоплади.  45 киши ҳалок бўлди. 16 март куни мамлакатимизда умуммиллий аза тутиш куни эълон қилинди. 2012 йили “Арқанкерген” чегара  бекатида чегарачилар ҳалок бўлди. Шу муносабат билан 5 март куни  яна мотам куни жорий этилди. Шу йилнинг 25 декабрида  Шимкент шаҳри устида учиб кетаётган АН-72 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Борт ичидаги  27 кишининг ҳаммаси ҳалок бўлди. 27 декабрь куни умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.  2013 йилнинг  29 январида Алмати  шаҳри яқинидаги Қизилту қишлоғига яқин жойда Кўкшетау-Алмати йўналишида учиб келаётган “Skat” компаниясининг самолёти ҳалокатга учраб, 5 нафар  экипаж аъзоси ва 16 нафар йўловчи вафот этди.  31 январь куни мустақил давлат тарихида 6-бор мотам куни эълон қилинди.  2016 йил. 5 июнь. Ақтўбеда бир терорчи қурол-яроғ дўкони ва ҳарбий бўлимга ҳужум уюштирди.  8 одам ҳалок бўлди, шу жумладан, уч нафари ҳарбий ходим. 9 июнь куни яна Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди. 2019 йилнинг 27 декабрида тонгги соат еттилар чамаси Алмати аэропортидан пойтахтга учган Bek Air ҳаво компаниясининг Fokker-100 самолёти Талғар туманидаги аҳоли манзилига қулаб тушди. Самолёт ичида 93 йўловчи, бешта экипаж аъзоси бўлган. 28 декабрь куни яна аза тутилди. 2020 йилнинг 13 июлида коронавирусдан вафот этганларга аза тутдик.  Ўтган йили эса 26 август куни Жамбил вилоятининг Байзақ туманидаги ҳарбий омборда ёнғин чиқиб, портлаш юз берди. Бир неча киши вафот этди. 29 август куни мамлакат аза тутди. Бу ҳисоб бўйича 10 марта эди. Бу кун эса мустақил давлатимизда 11-маротаба мотам куни эълон қилинмоқда. Бу қозоғистонликлар ҳаётидаги сўнгги икки йилдаги тўртинчи умуммиллий мотам куни.  Жуда ачинарли ҳолат. Бу сафар террорчилар томонидан оддий халқ, ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари шафқатсизларча ўлдирилди. Қурбонлар сони  ҳамон номаълум. Тартиб бўйича Умуммиллий аза куни  давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар, чегаравий дипломатик ташкилотлар биносидаги давлат байроғи туширилади. Кўнгилочар тадбирлар ва шу каби теледастурлар тўхтатилади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2022-01-11, 21:28 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.