26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Самарали учрашув

Сайрам тумани марказидаги А. Исмоилов номли касб-ҳунар коллежида вилоят “Жанубий Қозоғистон” газетаси ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги ҳамда “Жанубий Қозоғистон” газетасининг 30 йиллиги, қолаверса, “Дўстлик байроғи” – “Жанубий Қозоғистон” газетаси ривожига ҳисса қўшган шоир, жамоат арбоби Ирисали Жуманов жамоатчи мухбирлар Аҳмадниёз Наметов, Октябрь Тожибоев, Маҳаммад Юнусовларнинг хотирасига бағишланган тадбир ўтди.
Газетанинг бош муҳаррири Алишер Сотволдиев меҳмонларни Истиқлол ва газетанинг 30 йиллиги билан табриклаб,барчага соғлик ва фаровонлик тилади.
Туман соғликни сақлаш соҳасида хизмат кўрсатган ходимлар Қ. Идрисов, С. Абдазимов, Н. Ирисалиев, Р. Шодиев, З. Бегжоновга пандемияга қарши курашдаги қўшган ҳиссаси учун Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири ўринбосарининг ташаккурномаларини топширди. Шунингдек, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, қолаверса, ҚР ҳамда “Жанубий Қозоғистон” газетасининг 30 йиллиги муносабати билан вилоят Nur Otan партияси фракцияси аъзоси, вилоят маслаҳати депутатлари Д. Егамбердиева, туман маслаҳати депутатлари А. Узоқова, Л. Малабаева, У. Ўразбаева ва саноат-инновацион коллежи директори Н. Нурекенова, А. Исмоилов номидаги касб-ҳунар коллежи директори Г. Исмоилова, шунингдек, тадбиркор А. Айкан, “Транспорт ва логистика” МЧБ директори Х. Муҳиддинов, “Манкент” мактаби директори Ҳ. Ўрмонов, хусусий тадбиркор Н. Юсвалиев, 45-сонли “1 Май” мактаби директори Ш. Олимовларга таҳририят ташаккурномаси ва совғаларини топширди.
Тадбир сўнггида вилоят маслаҳати депутати Д. Егамбердиева касб-ҳунар коллежи фаолияти билан танишаркан, муассаса мавжуд моддий-техника базаси билан чинакам мутахассисларни етиштириш имкони мавжудлигини юқори баҳолади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2022-01-13, 20:35 803
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.