26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент топшириқлари қатъий назоратда

Туркистон вилоятида “Овул – эл бешиги” лойиҳаси доирасида 320та лойиҳани амалга ошириш учун 18 млрд. тенге маблағ лозим. Миллий иқтисодиёт вазирлигига таклиф киритилиб, 11,7 млрд. тенгега 223та лойиҳа тасдиқланди. Бу ҳақда Туркистон вилоят ҳокимлиги девони мажлисида маълум қилинди. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев минтақанинг бюджетлараро муносабатларини шакллантириш ҳамда “Овул – эл бешиги” лойиҳасини амалга оширишдаги чора-тадбирларни муҳокама қилиб, тегишли раҳбарларга ишларни жонлантириш вазифасини топширди.
– Мамлакатимизда фавқулодда вазият юзага келганидан хабаринглар бор. Айни пайтда аҳвол барқарорлашди. Вилоятимизда халқ бирлиги ва полициянинг тезкор ҳаракати туфайли террорчиликка йўл берилмади. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ҚР Парламенти Мажлисининг йиғилишида қатор топшириқлар берди. Шу жумладан, аҳоли даромадини ошириш, ёнилғи баҳосини барқарорлаштириш, “Овул – эл бешиги” лойиҳаси ҳамда “Бизнеснинг йўл харитаси” дастурлари доирасида жанубий ҳудудлар учун алоҳида йўналишлар
тайёрлаш вазифасини топширди. Шу боис учун ушбу дастурларга кўпроқ эътибор қаратиш муҳим. Бюджетлараро муносабатларни ислоҳотлаш, аграр мажмуасини субсидиялашни шакллантириш, мол озуқаси билан таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини барқарорлаштириш, ёшларни иш билан таъминлаш, малакали педагогларни жалб этиш, дин, фуқаровий жамият ва ёшлар сиёсати бўйича режалаштирилган тадбирлар ва вазифаларни белгилаш зарурлиги ҳам айтиб ўтди. Вилоятимизда ушбу йўналишларда тадбир кучайтирилади, – деди Ўмирзақ Шўкеев.
Мажлисда Туркистон вилоят стратегия ва иқтисодий тараққиёт бошқармаси раҳбари Қанат Қайипбекнинг маърузаси тингланди. Унинг айтишича, “Овул – эл бешиги” дастурининг 109та лойиҳасини йўлга қўйиш учун қўшимча 7,8 млрд. тенге зарур. Шунга мувофиқ, республика бюджетини шакллантиришга оид аризалар бўйича тадбирлар бошланди. Лойиҳа доирасида 5 йилда жами 614та аҳоли манзилини модернизациялаш режалаштирилган. Соҳа бошқармалари, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда йўлга қўядиган лойиҳалар тизими шакллантирилади.
Шунингдек, мактабларни малакали педагоглар билан таъминлаш – долзарб масалалардан. Айни пайтда “Диплом билан қишлоққа” лойиҳаси доирасида 100 АЕК миқдорида (306,3 минг тенге) бир марталик ёрдам пули ва уй-жой қуриш ёки сотиб олиш учун имтиёзли насия турида ижтимоий қўллов кўзда тутилган. “Диплом билан қишлоққа” лойиҳаси ишга туширилгандан буён жами 11595 мутахассисга 2,1 млрд. тенге миқдорида бир марталик ёрдам тавсия қилинган. Унинг 7911 нафари – педагоглар. Шунингдек, 11,6 млрд. тенге миқдорида насия таклиф қилиниб, натижада 3573 мутахассис бошпанага эга бўлди. Шу жумладан, 2265та ўқитувчига қўллов кўрсатилган. Келгусида минтақамизга зарур ўқитувчилар сони аниқланиб, “Диплом билан қишлоққа” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар кўламини кенгайтириш таклифи киритилади.
Вилоят ҳокими ҚР Президенти
Қ. Тўқаев топшириқлари қатъий назоратга олиниб, тегишли ишлар амалга оширилиши, бу давлат салоҳиятини юксалтиришда аҳамияти залворли эканлигини таъкидлаб, масъул раҳбарларга топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-15, 01:35 532
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.