26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озиқ-овқат баҳоси – қатъий назоратда

Мамлакатимиздаги фавқулодда вазиятга боғлиқ Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев топшириғига биноан Туркистон вилоятида ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар баҳоси доимий назоратда. 2022 йил 11 январдаги вазият бўйича Туркистон шаҳрида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳо индекси 0,4 фоизга пасайди.
Тухум ва сабзи арзонлади. Қолган 15та маҳсулот (нон, картошка, гуруч, кунгабоқар ёғи, гречка, қатиқ, сузма, карам, мол гўшти, товуқ гўшти, шакар, туз, сариёғ, пиёз, макарон) бўйича аҳвол барқарор.
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг бевосита назорати асосида вилоят ҳокимлиги, Туркистон шаҳри ҳокимлиги, вилоят статистика бошқармаси ҳамкорликда қабул қилган чора-тадбирлар туфайли озиқ-овқат танқислиги сезилмайди, баҳолар қониқарли. Туркистон вилоятининг туман, шаҳар ҳокимликлари қўллови билан байрам ҳамда дам олиш кунлари кўчма савдо юритилиб, аҳолига 26,5 млн. тенгелик 57 тонна маҳсулот сотилган.
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳосини тартибга келтириш топшириғига биноан “Айланма тизими” доирасида маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга жами 640 млн. тенге ажратилган. Бундан ташқари, барқарорлаштириш жамғармаси ҳисобига 255,7 млн. тенге ўтказилган. Натижада “Magnum Cash&Carry” МЧБ, “Али Сауда” МЧБ, “Ғажайып-П” МЧБ, “Сайрам сут” МЧБлари билан савдо нуқталари маҳсулотларини бозордаги баҳодан 10-15 фоиз арзон нархда сотишга эришилди. Бундан ташқари, “Magnum Cash&Carry” МЧБнинг Туркистон шаҳридаги филиали савдо тармоғи билан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига савдо устамасини 15 фоиздан 10 фоизгача камайтириш тўғрисида монополияга қарши комплаенс акти қабул қилинди.
Мазкур маҳсулотлар баҳоси асоссиз ўсишининг олдини олиш мақсадида йирик савдо нуқталари ва дўконлар ҳамда ҳаммабоп бозорлар билан жорий йилги 9 январдаги вазият бўйича вилоят миқёсида 1098та меморандум тузилган. Туман, шаҳарлардаги тезкор гуруҳлар ижтимоий аҳамиятдаги маҳсулотлар бўйича аниқ ишлар олиб боришмоқда. Туркистон шаҳри бўйича ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг 19 туридан камида 1-1,5 ойга етадиган захира тўпланган. Бошқа шаҳар, туманларда ҳам шундай жамғарма мавжуд.
Мабодо сиз Туркистон вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳоси асоссиз ўсганлигини пайқасангиз, 8(725 33) 5-97-78 ҳамда 8702-465-20-11 телефон рақамларига мурожаат қила оласиз.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-15, 02:06 743
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.