26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида 26 минг иш ўрни очилади

2022-2025 йиллар оралиғида Туркистон вилоятида 26 минг иш ўрнини очиш кўзда тутилмоқда. 2,4 триллион тенге миқдоридаги 169 сармоявий лойиҳа пухталаниб, вилоятнинг ТОП-10 сармоявий лойиҳасининг рўйхати шакллантирилди. Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев раислигида ўтган ҳафталик йиғилишда индустрлаштириш ва сармоя жалб этиш тадбирларининг аҳволи муҳокама қилинди.
Ҳозирги вақтда ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг махсус иқтисодий ҳудудларнинг самарадорлиги ва иш юкламасини ошириш тўғрисидаги топшириғи ҳамда туркий эллар саммитида Туркистон шаҳрида туркий тилли мамлакатларни (Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Венгрия) бирлаштирадиган махсус иқтисодий ҳудуд барпо этиш тўғрисидаги ташаббуси доирасида тадбирлар юритилмоқда.
4 минг гектар майдонда жойлашган “TURAN” махсус иқтисодий ҳудудининг 67 лойиҳадан иборат сармоявий хуржунининг умумий қиймати 530 млрд. тенгедан ошди. Ўтган йили вилоятнинг асосий капиталига 500 млрд. тенгедан зиёд сармоя йўналтирилди. Жумладан, ташқи сармоя ҳажми 80,8 млрд. тенгени ташкил этди.
Вилоятга хориждан 350 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя жалб этиш индикатори белгиланди. 2021 йилнинг 9 ойида бевосита жалб этилган хориж сармояси ҳажми 688,6 млн. АҚШ долларини ташкил қилди ёки бевосита хориж сармоялари индикатори 196,7 фоизни ташкил этиб, 2 бараварга яқин ортиғи билан бажарилган. Минтақада умумий қиймати 136, 4 млрд. тенгега 1000га яқин иш ўринлари очилиб, 33 сармоявий лойиҳа жорий қилинади. Бундан ташқари вилоятда келгуси 3 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 832,3 млрд. тенгелик 17 мингдан зиёд иш ўрнини ташкил қиладиган 104 сармоявий лойиҳа амалга оширилади.
“Шу билан бирга, хорижий сармояларни минтақага жалб этиш мақсадида, Туркистон вилояти делегациясининг Туркия Республикасига сафари доирасида тахминан 20та турк компанияси билан музокаралар юритилди. Натижада, умумий қиймати 7,0 млн. АҚШ долларига тенг, тахминан 140 иш ўрни очиладиган “Teksan Madencilik” цинк концентратини ишлаб чиқариш заводи ва “YSL Group” уй жиҳозларини ишлаб чиқариш заводини қуриш тўғрисида шартнома имзоланди. Ҳозирги вақтда туркиялик сармоядорлар ўз лойиҳаларининг қурилиш-монтаж ишларини юритишмоқда”, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари.
Шу билан бирга, Саврон туманидаги “Агробоғ”да мева-чева маҳсулотлари етиштирадиган боғ, интенсив боғ, беда етиштириш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-15, 02:08 57
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.