26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иссиқхоналарда 600 тонна маҳсулот етиштирилади

Жетисай туманида 21 гектар ерда иссиқхона қурилган. 15 гектари маҳаллий бозорга сабзавот етиштирса, қолган 6 гектарида деҳқонларга тайёр кўчат етиштирилади. Шундай иссиқхоналардан бири – Асиқата кентида жойлашган томчилатиб суғориш усулида фаолият юритадиган “КХ Досжан” деҳқон хўжалиги.
Бугунги кунга қадар 2 гектар майдонга жойлашган иссиқхонадан иккинчи ҳосил – 15 тонна бодринг, 90 тонна помидор етиштирилган. Ҳосилнинг барчаси маҳаллий савдо ўринларида улгуржи баҳода сотилмоқда. Бултур туман бўйича 15 гектар иссиқхонадан 600 тонна ҳосил кўтарилган.
– Шу кунгача жами 100 тоннадан зиёд сабзавот етиштирдик. Бу йил ҳам юксак натижага эришиш ниятидамиз. Лимон ўстиришни ҳам йўлга қўйганмиз. Келгуси йили ҳосил бериши кутилмоқда. Бугун помидор экишни тугаллаб, эртага бодринг кўчатларини ўтқазишни бошлаймиз. Март ойида тайёр ҳосилни йиғиб оламиз, – дейди хўжалик зироатшуноси Бердияр Нишанов.
Ушбу деҳқон хўжалигида 20га яқин маҳаллий фуқаро доимий иш билан банд. Жетисайлик деҳқонлар нафақат минтақа, балки республика миқёсидаги бозорларга чиқиб, аҳолини сифатли сабзавот билан таъминлаш ниятида.
 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-18, 01:41 322
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.