26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Блок-бекатлар олиб ташланди

Мамлакат раҳбари Қ. Тўқаевнинг Фармони билан Туркистон вилоятининг фавқулодда ҳолат тартиби бартараф этилди. Осойишталиги сақланган вилоятда комендантлик соати блок-бекатларнинг ҳам фаолияти тўхтатилди. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Ўрдабоши тумани, Қайнар аҳоли манзилидаги блок-бекатининг ёпилиш маросимида иштирок этиб, интизом посбонлари ҳамда ОАВ вакиллари билан учрашди. Минтақадаги аҳволни таҳлил қилди.
– Давлат раҳбарининг Фармони билан Туркистон вилояти ҳамда Шимкент шаҳрида фавқулодда ҳолат тўхтатилди. Шунга кўра вилоятимиздаги қирқдан зиёд блок-бекатлари олиб ташланди. Бироқ Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари билан чегарадош блок-бекатлар ҳозирча ишини давом эттиради. Аҳолига, йўловчиларга эркин юриш имкони берилади. Фавқулодда вазият пайтида блок-бекатлар орқали бироз натижаларга эришдик. Қарийб 30 минг автотранспорт воситалари текширилди. Алмати, Шимкент шаҳарларида юз берган ҳодисаларда иштирок этган, қурол-аслаҳалар билан юрган фуқаролар қўлга олинди. Вилоят миқёсида 16та жиноий иш қўзғатилган. Тинч намойишларга иштирок этганларга тушунтириш ишлари юритилди, айримларига маъмурий чора қўлланилиб, баъзилари уйларига қайтарилди. Вазият тўлиқ барқарорлашди, – деди Ўмирзақ Шўкеев.
 Вилоят раҳбари анъанага кўра туманга сафари чоғида маҳаллий фахрийлар, зиёлилар, фаол фуқаролар билан учрашди. Учрашувда минтақа раҳбари “Президентимиз топшириғига мувофиқ юртимизда ёқилғи нархи барқарорлашди. Энди қимматчиликка, ишсизликка қарши чора-тадбирларни кўпайтиришимиз керак. Айниқса, ёшларни тадбиркорликка тарғиб қилиш муҳим. Албатта, ҳамма ҳам ишбилармон бўлавермайди. Бироқ маҳаллий ёшлар орасидан тадбиркорликка мойилларини излаб, топиб уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаш керак. Уларга шароит яратилса, иш билан таъминланса, давлатимиз тараққий этади. Юртимизда ривожланишга, меҳнат қилишга барча шароитлар яратилган. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хусусан сувни тежайдиган усулларни амалга ошириш жоиз. Умуман вилоятимизда газлаштириш, инфратузилмани яхшилаш тадбирлари амалга оширилмоқда. Туркистон шаҳрига сув қувурини тортиш манбаларини топдик. Сув омборлари барпо этилди. Биргалашиб меҳнат қилсак, аҳолининг ниятлари ҳам амалга ошиши аниқ, дея аҳолининг шикоят ва таклифларини тинглади. Шунингдек, юртимизда коронавирус хасталиги қайта кучайганлигига урғу бериб, санитария талабларига қатъий риоя қилиш жоизлигини таъкидлади.
Ўрдабошиликлар сув, бандлик ва бошқа масалалар юзасидан саволлар беришди. Бирлик ҳамда осойишталик туғи кўтарилган Ўрдабоши минтақасининг аҳолиси, оқсоқоллари тинчлик, барқарорлик халқимизнинг асосий қадриятларидан эканлигига тўхталиб, вилоятда қўлга олинаётган лойиҳаларга муваффақият тилашди. Минтақа раҳбари ўша куни туман марказида очилган аҳолига хизмат кўрсатиш марказига ҳам борди. Унга янги технологиялар ёрдамида амалга оширилаётган имкониятлар намойиш қилинди. Шунингдек, вилоят ҳокими Шубарсу қишлоғидаги умумий ўрта мактабнинг янгидан барпо этилган 200 ўринли биноси билан танишди. Ушбу мактаб қишлоққа Ўзбекистондан ватандошларнинг кўплаб кўчиб келиши ва демографик ўсишнинг ошиши туфайли янгиланиб, кенгайтирилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-18, 01:47 209
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.