26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Айрим чекловлар олиб ташланди

Вилоят минтақавий алоқалар хизматида коронавирус инфекциясининг Омикрон штамми бўйича минтақамиздаги аҳволга бағишланган матбуот анжумани ўтди. Унда Tуркистон вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Бахтиўраз Елемесов ва вилоят тадбиркорлар палатаси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маъмурий тўсиқларни камайтириш бўлими мудираси Зуҳра Амировалар иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беришди.
– Ҳозир эпидемилогик вазият оғир. Вилоятда Омикрон штаммига чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган бўлса-да, CОVID-19 инфекциясининг кунлик хасталаниш даражаси ошиб бормоқда. 24 январь ҳолатига кўра, вилоятда 123 нафар фуқаро касалга чалинган. Улардан 29 нафарида касаллик аломати сезилса, 94 нафарида КВИ аломатсиз ўтмоқда. Ҳозирча бу дард билан курашнинг ягона йўли – эмлаш ва қайта эмлаш. 1 январдан буён 184 нафар мактаб ўқувчисига КВИ ташҳиси қўйилди. 158 нафар ўқувчи касалликни мактабдан ташқарида юқтирган. Улар 14 кун давомида ўзини ўзи яккалаш тартибида даволанмоқда. Болалар ота-оналар ёки ваколатли шахсларнинг рухсати билан эмланмоқда. Қайта эмлаш (ревакцинация 22 январдан бошланди) эса коронавирусга қарши иммунитетни мустаҳкамлайди, – деди
Б. Елемесов.
Маълумки, 21 январь куни ҚР Президенти Қ. Тўқаев йирик тадбиркорлар билан учрашди, мутасаддиларга қатор топшириқлар берди. Ушбу вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида З. Амирова маълумот берди:
– Президент топшириғига биноан куни кеча Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжанов раислигида бир қатор имтиёзларни кўриб чиқди ва эпидемиологик хавфи юқори бўлган барча минтақаларда (“яшил”, “сариқ”, “қизил”) карантин чекловларини юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шунингдек, “кўк” мақомга эга бўлган фуқаролар учун фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига ҳам карантин чекловлари юмшатилди. Koронавирусга чалинган фуқароларни карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилди. Бу фуқароларга муайян чекловлардан қутулиб, эртароқ ўрнига бориш имкониятини беради. Шу тарзда “ASHYQ” лойиҳаси томонидан аниқланган “қизил” вa “сариқ” мақомга эга бўлган фуқароларни яккалаш муддати қисқартирилди.
Туркистон вилоятидаги 5 мингга яқин иншоот ушбу лойиҳа билан ишлайди. Тадбиркорлик иншоотига ташриф буюрувчилар “ASHYQ” бўйича текширилиши шарт. Яъни амалдаги фармонга кўра, “сариқ” ҳудудда бўлгани учун қатор чеклов чоралари кўрилиши керак. Янги қарорга кўра, “Xaвфсиз” мақомга эга фуқаролар шанба ва якшанба кунлари ҳам иншоотга киритилади. Бундан ташқари, муассаса ва идоралар ходимларининг 50 фоизи масофавий тартибда ишлашга юборилиши мумкин.
Дарвоқе, қарийб 3 йилдан буён кураш олиб бораётган эпидемия турли штаммларга айланиб, инсониятга катта зарар етказаётганини унутмайлик. Хавфли дарддан доимо сақланайлик!

Н. МАВЛОНОВА, 2022-01-27, 03:36 853
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.