26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ШҲТ мамлакатлари халқ куйлари ўзбекона янгради

Ўзбек чолғу асбобларида Қозоғистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бошқа мамлакатларнинг халқ куйлари ижро этилди. ШҲТнинг Ўзбекистон Республикасидаги Халқ дипломатияси марказининг «Мусиқа халқларни эзгуликка етаклайди» ташаббуси «Ассалом» халқ чолғу дастаси томонидан маҳорат билан амалга оширилди.
– Мусиқа одамларни бирлаштирадиган катта куч. Ҳар бир халқнинг ўзига хос мусиқа тили ва сўзлашув тили бор. Бу мусиқий тилни эса оғзаки тилдан фарқли ўлароқ, бошқа барча халқлар таржимасиз тушуниш мумкин, –  деди ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг Ўзбекистондаги маданий-гуманитар алоқалар бўлими бошлиғи Фахриддин Ўтбасаров.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Жамоатчилик дипломатияси марказининг мақсадларидан бири – мусиқа орқали турли мамлакатларнинг бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳини қўллаб-қувватлашдан иборат. Таниқли устоз созанда Абдуҳалил Исоев раҳбарлигидаги «Ассалом» халқ чолғу асбоблари дастаси бу ташаббусни моҳирона амалга оширди. Ўзбек халқ чолғу асбобларида ШҲТга аъзо саккиз давлат – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон халқ куйлари янгради.


24 kz, 2022-02-01, 03:34 597
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.