26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқувчилар тўгараклар билан таъминланади

Туркистон вилоятидаги 53та қўшимча таълим муассасаларида 28500 ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. 25000 ўқувчи (жами ўқувчиларнинг 54,6 фоизи) мактаб тўгаракларида шуғулланмоқда. Спорт тўгаракларида 215710 бола вақтини самарали ўтказмоқда.
ҚР Президенти Қ. Тўқаев жорий йилни “Болалар йили” деб эълон қилгани сабабли юқоридаги йўналиш бўйича минтақада олиб борилаётган ишлар кўлами янада кенгайди. Қўшимча таълим беришга мўлжалланган муассасаларнинг 13таси шаҳарда, 40таси қишлоқларда фаолият юритмоқда. Булар мусиқа мактаблари, ёш саёҳатчилар станциялари, ижодкорлик марказлари, ўқувчилар уйлари, саройлари, рассомлик ва санъат мактабларидир.
2022 йилда таълим соҳасида – 5000, спортда – 13000, маданиятда – 3865 ўринга оид давлат буюртмаси мавжуд, тўгаракларда ўқувчиларга сарфланаётган маблағ ўртача – бир болага 1 ойда 9934 тенге, 1 йилда 357,624 тенгени ташкил этади.
Туркистон шаҳридаги “Ақжайиқ” мусиқа мактаби ва “Ўқувчилар саройи”да 30дан зиёд тўгарак 2000дан зиёд болага хизмат кўрсатмоқда. Асосий эътибор робототехника ва болалар ижодкорлигини ривожлантиришга қаратилган.
Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев топшириғига мувофиқ Қазиғурт ва Келес туманларида “Ўқувчилар саройи” тўгаракларининг фаолияти жонланди. Бу каби чора-тадбирлар Тулкибош, Сайрам, Сариоғоч туманларида ҳам кузатилмоқда. Арис ва Ўтрорда эса 2022 йилда “Ўқувчилар уйлари” очилиб, фойдаланишга топширилади.

2022-02-05, 03:34 913
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.