26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чегара билмас ҳамкорлик

Шифокорлар АҚШда олган билимларини ҳамкасблари билан баҳам кўришмоқда


Минтақанинг тиббиёт соҳаси мутахассислари Туркистон вилояти ҳокимининг қўллаб-қувватлаши туфайли АҚШнинг Харвест шаҳрида малака ошириб келишганди.
Шифокорлар BLS, AKLS, PALS дастурлари бўйича тез тиббий ёрдам йўриқчиларини тайёрлаш мавзусида, шунингдек, юрак-ўпка реанимацияси ҳамда юрак-қон томирлари хасталикларини даволаш, неонатал даврида инсон ҳаётини сақлаб қолиш бўйича билим ва малакаларини оширишди.
Туркистон, Кентов шаҳарлари ҳамда Ўрдабоши, Жетисай туманларидан жами 11 нафар тиббиёт ходими Америка Қўшма Штатларида маҳоратларини оширишди. Эндиликда улар эгаллаган билим ва тажрибаларини ҳамкасблари билан баҳам кўришмоқда.
– Ҳозирги даврда тез тиббий ёрдам етиб боргунига қадар бемор юраги тўхтаб қолиши ҳоллари кўп учрайди. Шу боис ҳар бир шахснинг «юрак-ўпка реанимацияси» борасида билими бўлса, анча одамларнинг умрини сақлаб қолишга эришардик. Шу мақсадда барча тиббиёт ҳамда бошқа соҳа ходимларини махсус «Prestan» манекенини қўллаш орқали ўқитиш режаланган, – дейди Кентов шаҳар марказий касалхонасининг жонлантириш бўлими мудири Ержан Жумашев.

2022-02-05, 03:35 443
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.