26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таълим тизимидаги устувор вазифалар белгиланди

Туркистон вилоятидаги барча мактабларда таълим сифатини ошириш, Назарбаев заковат мактабларининг моделига мослаштириш, таълимга илғор усулларни киритиш йўналишида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов бошчилигида ўтган йиғилишда вилоятдаги таълим соҳасининг фахрийлари, эл оғалари, тажрибали педагоглар ҳамда таълим муассаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Вилоят инсон салоҳиятини ривожланитириш бошқармаси “Таълимни ривожлантириш” маркази директори Тўлимбет Бақитжан мактабнинг инновациявий-экспериментал фаолиятини ташкиллаштириш ҳақида сўз юритди. Туркистон шаҳар химия-биология йўналишидаги Назарбаев заковат мактабининг директори Балқан Қасимов эса ўқув жараёнини илғор усуллар асосида мувофиқлаштириш ва таълим сифатини ошириш борасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди. Туркистон вилоят оқсоқоллар кенгашининг раиси Жарилқасин Азиретбергенов таълим соҳасидаги баъзи ислоҳотнинг муваффақиятсиз якунланганини айтиб, устозлар мартабасини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Таълим сифатини ошириш учун биринчи навбатда кучли директор, иккинчидан, малакали ўқитувчи, учинчидан сифатли дарслик керак. Шулар бирлашганда билимли авлод етишиб чиқади. Шунингдек, ҳозирги кунда ўқитувчилар обрўси тушиб кетган. Ўқувчига бироз баланд овозда гапирилса, шикоятлар кўпаяди. Фарзанд тарбиясига ота-она ҳам, мактаб ҳам масъул, – деди у.
Туркистон шаҳар оқсоқоллар кенгашининг раиси Жарқинбек Қулбайимбетов, Вилоят таълим соҳаси касаба уюшмаси раиси Нишан Байғут ҳамда Туркистон вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбарининг вазифасини бажарувчи Амантай Ўсербаев ҳам ўз таклифларини баён этишди.
Йиғилишга якун ясаган Сакен Қалқаманов таълим фахрийларининг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олинишини таъкидлади. Шунингдек, Назарбаев заковат мактабига қабул қилинувчи туркистонлик ўқувчиларнинг сонини ошириш борасида ҳам ишлар олиб борилишини маълум қилди.

Майсара САФАРОВА, 2022-02-22, 22:11 399
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.