26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Салоҳияти юксак таълим даргоҳи

ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Туркистон вилоятига хизмат сафари билан ташриф буюрди.
Туркистондаги Халқаро сайёҳлик  ва меҳмондўстлик университетига махсус ташриф буюрган вазир билим даргоҳи жамоаси билан учрашди.
Яқинда Мажлисдаги Ҳукумат соатида 2025 йилгача туризм соҳасида 60 мингга яқин янги иш ўрини очилиши айтилган эди.  Ушбу соҳага кадрларни тайёрлашда Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети асосий база бўлади. Вазирга университетнинг асосий имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Унга ҳамроҳлик қилган вилоят ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов минтақада турли соҳаларда малакали мутахассислар тайёрлаш йўналишида фаолият юритилаётганини таъкидлади.
Университет ректори Майнюра Мурзамадиева долзарб масалаларга тўхталди. Даурен Аскербекули университет раҳбарларига қатор топшириқлар берди.
– Сайёҳлик соҳасида Туркистон вилоятининг истиқболи порлоқ, деб ҳисоблайман. Мазкур университетнинг янада ривожланишига қандай имкониятлар берилиши зарурлигини аниқлаш асосий мақсадларимдан бири эди. Умуман, билим юрти яқинда очилгани туфайли 1- ва 2- курс талабаларигина таҳсил олмоқда. Яқин йилларда талабалар сони ортишини эътиборга олган ҳолда,  янги бино ва ётоқхоналар қуриш керак. Ушбу даргоҳдан чиққан мутахассислар эл корига камарбаста бўлади, деб ўйлайман, – деди вазир.

2022-03-10, 04:35 460
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.