26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сиёсий майдон адолатлилиги йўлидаги аниқ қадам

Январь воқеалари туфайли халқ тушкун ҳолатда бўлгани ҳақиқат. Шу муносабат билан Давлат раҳбари халққа Мурожаат ҳам қилди, мусоҳабалар ҳам берди. Уларда яқин келажакда халқ талабига жавоб берадиган сиёсий ислоҳот албатта, амалга оширилажагини маълум қилган эди.
Президентнинг халққа Мактублари сиёсий институт сифатида шаклланганига ҳам 25 йил бўлди. Ҳар бир Мактубнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Аммо бу галги Мактуб мутлақо янги мазмун-моҳиятга ва сиёсий йўналишга эга. У нафақат январь воқеаларига жавоб, балки сиёсий тараққиёт учун ҳам муҳим дастуриламалдир.
Давлат раҳбари Президентлик бошқарув шаклидан Парламенти нуфузли республика шаклига кўчиш ҳақидаги ғояни илгари сурди. Бунинг учун Конституциянинг 30дан зиёд моддаси, 7та Конституциявий қонун, 15дан зиёд қонунлар ўзгаради.
Энг асосийси – “Сайлов тўғрисида”ги Қонунга қатор ўзгартишлар киритилади. Жумладан, Парламент Мажлиси депутатларининг 70 фоизи партия рўйхати, 30 фоизи кўпчилик овоз билан шакллантириладиган бўлади.   Бу шакл сайловчиларнинг манфаатлари миллий ва минтақавий миқёсда намоён бўлишига имкон беради.
 Ваҳоланки, буни халқнинг аксарияти кутаётган эди.
Яқинда Марказий Сайлов комиссияси раиси Н. Абдиров минтақаларни оралаб, аҳолининг ўй-фикрлари билан танишди, тегишли тавсия-таклифларни тўплади. Туркистонга ташрифи чоғида “Сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддасини қўшимча ва ўзгартишлар билан тўлдириш зарурлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар айтган эдим. Чунки бугунги кунда аҳоли сайловнинг аралаш тизимини  хоҳлайди. Нима учун депутатликка фақат партия вакилларигина сайланиши керак, ахир партияда аъзо бўлмаган фуқаролик жамиятнинг фаоллари ҳам халқ вакили бўлишга ҳақли-ку?
Президент мана шу қонун-қоидани такомиллаштириш учун мажбурий мандатга ўтишни таклиф қилди. Яъни, бир сўз билан айтганда, сайловолди ваъдасини бажармаган депутат лавозими билан хайрлашади. Партияларни рўйхатга олиш тартиби ўзгариб, анча соддалаштирилади. Рўйхатга олиш чегараси 4 баробарга – 20 мингдан  5 минг кишига  қисқартирилади. Минтақалардаги вакиллар сони 600 нафардан 200 нафарга қисқартирилади. Партия тузиш истагидаги фуқаролар ташаббускор гуруҳларининг сони учдан бир қисмга, яъни 1000дан 700 нафарга қисқартирилади.
Шу тариқа сайлов тизими тубдан ўзгармоқда. Адолатли қарорлар мавжуд жамиятда тараққиёт бўлади. Сиёсий тизим яхши ишлай бошласа, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт жараёнлари ҳам ижобий натижа бера бошлайди. Бу эса ўз навбатида, аҳоли турмуши фаровонлигини оширади. Барча ислоҳотлар эл-юрт равнақи учун, халққа ғамхўрлик доирасида амалга оширилиши керак.

Қалийма ЖАНТЎРЕЕВА, “AMANAT” партияси вилоят филиали ижроия котибининг ўринбосари, вилоят маслаҳати депутати, 2022-03-24, 22:15 360
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.