26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент таклиф қилган сиёсий ўзгаришлар муваффақият гарови

ҚР Президенти  Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг жорий йилги Қозоғистон халқига Мактуби мамлакат тарихидаги ташаббуслар ва ижобий ўзгаришларга тўла даврнинг бошланиши, деб ҳисоблайман.
“Январь воқеалари” аталмиш тарихнинг бунёдкорлик тараққиёти ва оқибатларидан бошланган Мактуб ҳақиқатдан ҳам янги куч, ишонч бағишлади. “Сиёсий ўзгаришлар барча соҳалардаги таниш-билишчилик ва танҳо ҳокимликка барҳам бериш ҳалол ва адолатли” ўйин қоидаларини шакллантиришга қаратилган”, дея Президент давлат бошқаруви тизимида амалга оширилиши лозим ташаббусларни санаб ўтди.
Ҳозирги геосиёсий вазият ўта кескин бир пайтда, баъзиларда “Горбачёвча қайта қуриш” каби кўча демократияси авж олишига сабаб бўлади, деган ўринли таҳдидлар ҳам бор. Лекин ишончим комилки, мамлакатимизга туб ислоҳотлар зарур. Акс ҳолда биз турғунликка мубтало бўламиз.  Биз шўролар иттифоқи турғунлик оқибатлари  қандай вайрон қилганини яхши биламиз,  деди у.
Мамлакатимизнинг  сиёсий андазасини шакллантириш йўлида машаққатли, шу билан бирга мураккаб қадамлар қўйиш асосий тамойил бўлиши зарурлигини таъкидлаган Президент парламент қуйи палатасига қонун чиқарувчи ҳокимият мақомини бериш зарурлигини таъкидлади. Пировардида бу суперпрезидентлик бошқарув шаклини ўзгартириш ва нуфузли парламентни шакллантириш учун зарур  асос бўлади.
У “AMANAT” партиясининг жорий йил 1 март куни  ўтган съездида партия раислигидан кетиши ҳақидаги  фикрини яна бир бор таъкидлади. Шунингдек, вилоят ҳокимлари ва ўринбосарлари партия ҳудудий бўлимлари раислигидан воз кечиши ва партия аъзоси бўлмаслиги таъкидланди. Бу ўз навбатида, партия аъзолари учун ҳақиқий рақобат, аъзолар учун катта имкониятлар юзага келтириши кутилмоқда. Шунингдек, “Сайлов тўғрисида” Қонуннинг меъёрлари қайта кўриб чиқилиб, Мажлис ва маслаҳат  депутатлари сайлови 70 фоиз партиявий рўйхат. 30 фоизлик мажоритар рўйхат асосида ўтказилади. Бу эса одамларнинг сайловга ишончини оширади, ўз танловини эркин амалга ошириш имконини беради.
Мактубда нафақат мамлакатни бошқариш тизими, балки маъмурий-ҳудудий ўзгаришларга ҳам олиб келадиган асосий ғоялар белгиланди. Тарихий илдизларидан келиб чиқиб, Алмати, Шарқий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятларини иккига ажратиб, Улитау, Абай ва Жетису вилоятларини барпо этиш тўғрисидаги қарор кўпдан кутилган воқеа бўлди. Бу  нафақат анъанавий давомийлигимизни сақлаб қолиш, балки бугунги кунда ҳудуд аҳолиси ҳаётини сезиларли даражада ўзгартириши аниқ. Бунга Туркистон вилоятини  тузиш тажрибасида тўлиқ амин бўлдик.
Ҳар ҳолда янги Мактуб “Янги Қозоғистон” концепциясини ҳаётга татбиқ этишда асосий, қимматли ҳужжат сифатида мамлакат тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилади. Президентимизнинг “Замон қанча оғир бўлмасин, биз ўз йўлимиздан қайтмаймиз” деган ишончли ибораларини давлат яхлитлигини мустаҳкамлаш борасидаги чақириғидек янгради гўё.
Давлат раҳбарининг “Биз асосий бойлигимиз – мустақиллигимизни асраб-авайлаб, миллий ўзликни англаш асосларини мустаҳкамлашга эътибор қаратишимиз керак” деган тамойилига амал қилган ҳолда мамлакатимиз бирлигини мустаҳкамлаш, “Янги Қозоғистон”ни барпо этиш йўлида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш каби масъулиятли вазифа турибди.

Бейсен ТАЖИБАЕВ, “AMANAT” партияси Туркистон вилоят филиалининг ижроия котиби, фракция етакчиси., 2022-03-24, 22:19 343
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.