26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қўш тиббиёт муассасаси очилди

Вилоятимизда тиббиёт муассасаларининг сони ошиб бормоқда. Уларнинг қаторига яна иккита муассаса қўшилди. Бу “Соғлом юрт – соғлом авлод” дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ҳисса қўшиши аниқ.
Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев дастлаб “DOCTOR D” стоматология марказига ташриф буюрди.
Жамоат саломатлиги бошқармаси тасарруфидаги стоматология маркази замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда тишларнинг 3D компьютер томографияси, жарроҳлик, терапия, ортопедия хоналари ва болалар стоматологияси мавжуд. Хорижий мамлакатларда малака оширган тажрибали шифокорлар беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатади.
– Янги тиббиёт муассасалари сифатли хизмат кўрсатиб, соғликни сақлаш соҳаси равнақига муносиб ҳисса қўшишига ишонаман. Туркистон шаҳрида тез тиббий ёрдам станцияси қурилди, яқинда 570 ўринли халқаро даражадаги шифохона ва “Она ва бола” маркази фойдаланишга топширилади, – деди шифокорлар билан суҳбатлашган Ўмирзақ Естайули.
Шу куни вилоят раҳбари янги қурилган 200 ўринли шаҳар марказий шифохонасига ҳам ташриф буюрди. Республика ва вилоят бюджети маблағига барпо этилган муассасанинг умумий майдони 8200 метр квадратни ташкил қилади. Шифохона барча зарур жиҳоз ва ускуналар билан таъминланган.
Янги иншоотларнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Ў. Шўкеев тиббиёт соҳасига эътибор асло сусаймаслигини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-04-02, 01:55 355
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.