26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Очиқ мулоқот майдони

Сайрам тумани Қайнарбулоқ қишлоғида “ПАРАСАТ” клубининг 6-йиғилиши ўтди. Унда молиявий пирамида, фирибгарликлар, қишлоқда фавқулодда вазиятлар, долзарб муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.   
Тадбир аввалида туман ҳокими Уласбек Садибеков Керим Тленшин номидаги мактаб кўргазмасини кўздан кечирди ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Йиғилишни Ўтрор тумани масжиди ноиби, жамоат кенгаши аъзоси Қуаниш Адирбекули очди ва олиб борди.  
Унда “ПАРАСАТ” мунозара клубининг VI йиғилишида кўтарилган масала ва белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “AMANAT” партияси Сайрам туман бўлими масъул котиби Алмас Абдиқадиров маъруза қилиб, 13та масалага тўхталди.
Туман масжиди ноиби Қ. Сиздиқов юқорида кўтарилган муаммолар юзасидан маълумот берди. Атрофимизда юз бераётган фирибгарлик ҳолатлари аниқлангани, чунончи, Қорабулоқ қишлоғидаги 7та мактабдан 75 нафар, Орис қишлоғидаги “Қайнарбулоқ” умумтаълим мактабининг 19 нафар ўқитувчиси фирибгарлар тузоғига илиниб қолгани айтилди. Йиғилишда қишлоқ фаоллари сув таъминоти, яйлов, жамоат транспорти, электр энергияси ва бошқа масалалар юзасидан муҳим таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдиришди.
“Парасат” мунозара клубининг асосий мақсади – жамиятдаги долзарб муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ва унинг ечимини топишдан иборат.
Клубнинг навбатдаги йиғилишида Оқсувкент-2 қишлоғи тозалиги масаласи кўрилади.

Сайрам тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-04-07, 03:28 282
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.