26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги мактаб қурилиши бошланди

Арис шаҳри ҳокими Гулжан Қурманбекова Маданият уйида аҳоли билан учрашув ўтказди. Бунга қадар 6та қишлоқда учрашувлар ўтказиб, аҳоли билан долзарб масалаларни муҳокама қилган. Учрашувда Г. Қурманбекова ўтган йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб, аҳолини қизиқтирган бир неча муҳим масалаларнинг ечимига тўхталди.
Шаҳар ҳокими жорий йил Арис шаҳрида 600 ўринли иккита янги мактаб қад ростлашини айтди.
– Заковатли авлод – мамлакат келажаги. XXI асрда уч сменали мактаб масаласи ҳал қилинади. Йилдан йилга аҳоли сонининг ўсишини эътиборга олиб, янги мактаблар қурилишини режалаштирдик. Юқорида таъкидлаганимдек,  2та янги мактаб қурилишидан ташқари, жорий йилда М. Ауезов номидаги гимназия қошида 200 ўринли, И. Журба номли мактаб қошида 300 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилади. Натижада, 1500дан зиёд ўқувчига қулай шароитлар яратилади, – деди Гулжан Мамитқизи.
Бундан ташқари, электр тармоқларини янгилаш, ичимли сув сифатини яхшилаш, шаҳар кўчаларини жорий таъмирлаш масалаларига ҳам тўхталди.
Йиғилишда шаҳар раҳбари арисликларнинг оғзаки ва ёзма саволларига ҳам жавоб берди. Жавоб олишга улгурмаганлар эса маърузадан сўнг бошқарма раҳбарлари билан учрашишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-04-12, 02:26 563
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.