26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Škoda Қозоғистонда троллейбус заводини очади

Škoda Қозоғистонда троллейбус заводини очади

KAZAKH INVEST ҳамда Чехиянинг «Škoda Transportation» ва «Elektrotechnika» компаниялари вакиллари Қозоғистонда машинасозликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда «Škoda Transportation» компаниясининг минтақавий директори Роман Соркин ва «Elektrotechnika» компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Либор Новак Чехия делегациясининг Қозоғистонга ташрифини ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун KAZAKH INVEST компаниясига миннатдорчилик билдирди ва икки томонлама сармоявий ҳамкорликка қизиқиш билдирди.
Ўз навбатида, «KAZAKH INVEST» МК» ҲЖ бошқаруви раиси Мейржан Юсупов машинасозлик соҳасида сармоявий лойиҳаларини ишлаб чиқиш Қозоғистон иқтисодиётининг устувор тармоқларидан бири эканлигини таъкидлади.
Чехия компаниялари Қозоғистонда троллейбус ва электробуслар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганмоқда. Қозоғистон Республикасининг Чехиядаги элчихонаси ва KAZAKH INVEST компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган ташриф доирасида Алмати, Нур-Султан шаҳарлари ва «Қазақстан темір жолы» МК ҲЖда учрашувлар ўтди.
Таъкидлаш жоиз, «Škoda Trans­portation» – Европада метро, трамвай, троллейбус, темир йўл вагонлари, электропоездлар ва электробуслар каби транспорт турларини ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири.        

ҚР Чехиядаги элчихонасининг матбуот хизмати, 2022-04-19, 02:39 462
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.