26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бахт калити – меҳнат, майдони она ер

– Туркистон вилояти хўжаликлари 1 гектар карамдан 10 миллион тенге даромад топмоқда, – деди Жетисай тумани меҳнаткашлари билан учрашув чоғида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев.
Минтақа раҳбари дастлаб, Ақниет аҳоли манзилидаги далада деҳқонлар ва хўжаликлар раҳбарлари билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Улар сув ва субсидия масалаларини кўтаришди. Хўжалик соҳиби жорий йилда 12 гектар майдонга карам экиб, дала бошидаёқ килосини 280-300 тенгедан сотмоқда.
– Минтақамизнинг асосий йўналиши – қишлоқ хўжалиги. Шунинг учун биз оқава сув муаммосини ҳал қиламиз, деҳқонларни қўллаб-қувватлаймиз. Давлат раҳбари раҳнамолигида юртимизда улкан сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳокимлар зиммасига юксак масъулият юкланди. Геосиёсий ва иқтисодий вазият оғир. Яна бир муаммо – ишсизлик. Барча шаҳар ва қишлоқларда демографик ўсиш кузатилмоқда. Шундай экан, кўпроқ иш ўринларини яратишимиз зарур. Вилоятда 150 мингга яқин кичик ва ўрта бизнес иншоотлари фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳар бири яна ўнта янги иш ўрнини яратса, миллионлаб одам иш билан таъминланади. Жетисайда “Бизнес Бастау” ва бошқа давлат дастурлари хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида фаол фаолият юритмоқда. Яқинда деҳқонлар билан учрашдим. Иқлимимиз бир йилда икки-уч марта ҳосил олиш имконини беради. Эртапишар маҳсулотларни етиштириш учун ҳам жуда қулай. Хўжаликларга турли усулларни тавсия қиляпмиз. Ўн икки гектар ерга карам экиб, ҳозирнинг ўзида килосини тахминан 300 тенгедан сотяпти. Жами 400 тоннадан зиёд ҳосил олиб, дастлабки тушумдан фойда топмоқда. Бундай фойдани фақат кучли ишбилармонлар олишлари мумкин, – деди Ўмирзақ Шўкеев.
Бугунги кунда жетисайлик деҳқонлар карамнинг эртапишар навини Россияга экспорт қилиб улгурди. Ҳар гектаридан 10 миллион тенгедан зиёд соф даромад олди. Ушбу муваффақиятга тўхталган минтақа раҳбари “Сирдария” университети қошида очиқ осмон остида жетисайликлар билан суҳбатлашди.
– Мен вилоят марказидан энг олисда жойлашган Жетисай ва Мақтааралнинг чекка ҳудудларига алоҳида ташриф буюриб тураман. Аҳолисининг муаммолари менга яхши маълум. Бу, асосан, газ ва сув. Мен мутасадди раҳбарларга бу масалани таҳлил қилишни топширдим. Маълум бўлишича, Атакентда 150 йилга етарли сув захираси мавжуд экан. Бундан самарали фойдаланишимиз керак. Иккинчидан, газ масаласига оид саволларга келсак, бу ерда иккита (АГРС) газ тақсимлаш станцияси мавжуд. Улар тўлиқ қувват билан ишласа ҳам, бутун туманни “зангори олов” билан таъминлай олмайди. Шунинг учун яна 2та катта газ тақсимлаш станциясини қуришга киришдик. Бири – Атакентда, иккинчиси Жетисайда қад ростлайди. Улар фойдаланишга топширилгач, ҳудуд тўлиқ газ билан таъминланади. Ҳар бир соҳанинг тараққиёт концепцияси, лойиҳаси бор. Жетисайни ободонлаштириш, ижтимоий иншоотлар билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич амалга ошади, – деди вилоят ҳокими.
Учрашувдан сўнг Ўмирзақ Естайули бир гуруҳ фуқароларни қабул қилиб, арз-шикоят, таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. Ҳар бир мурожаат баённомага киритилиб, қонун доирасида иш олиб борилади. Мутасадди раҳбарларга, туман ҳокимига ишсизликни камайтириш, қурилишни сифатли олиб бориш каби яна қатор вазифаларни топширди.
Ўмирзақ Шўкеев “Асыл қазына және тең қоғам” ижтимоий хизмат кўрсатиш марказида алоҳида парваришга муҳтож фуқаролар, кўп болали оналар, Бувилар ва Оталар кенгаши вакиллари билан учрашувда мактаб қуриш, инфратузилмага оид масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими ушбу таклифлар эътиборга олиниб, қонун доирасида ҳал қилинишини маълум қилди.

2022-04-19, 02:49 352
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.