26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақтааралда ишлар қизғин

Туркистон вилояти ОАВ вакиллари Мақтаарал туманига уюштирилган сафар давомида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти билан яқиндан танишишди. Журналистлар, аввало, Жамбил қишлоқ округидаги “Ережеп ата” деҳқон хўжалиги далаларига боришди.
Хўжалик 5 гектар майдонда карам эккан. Маҳсулотларни картон қутиларга жойлаштириб, юк машиналарига ортишмоқда. 50 кунда пишадиган карамнинг бир килограмми 200 тенгедан баҳоланиб, Россияга экспорт қилинмоқда.
Хўжалик раҳбари маҳсулот нархи мақбул эканлигини, меҳнат ва сарфланган харажатни оқлаши ва ундан ташқари мўл даромад топаётганини маълум қилди. Карамни йиғиб, картон қутиларга солиш учун ёлланган ишчи-хизматчилар сони 20 нафар бўлиб, уларнинг кунлик маоши тўланаётганини таъкидлади.
Туманнинг тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари Баязит Алимқулнинг айтишича, карам ҳосилини йиғиб бўлган деҳқонлар пахта, полиз ва ҳамёнбоп экинлари экиб, бир майдондан 2-3 ҳосил олишади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мақтаарал туманида 415,5 гектар майдонга карам экилиб, қарийб 20 минг тонна ҳосил олинди. Ўртача ҳосилдорлик гектарига 472 центнерни ташкил этган эди.
ОАВ вакиллари Жанажўл ва Ж. Нурлибаев қишлоқ округларидаги 12та аҳоли манзилига тортилаётган йирик газ қувурлари қурилиши билан ҳам танишди.
Умуман олганда, 69та аҳоли манзилидан 36таси табиий газ билан таъминланган бўлиб, бу ҳудуддаги абонентлар сонининг 68,5 фоизини ташкил этади. Қолган 32та газлаштирилмаган аҳоли пунктини табиий газ билан таъминлаш мақсадида бир вақтнинг ўзида бир нечта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Жанажўл ва Ж. Нурлибаев қишлоғидаги 12та аҳоли манзилига газ қувурини тортиш учун бюджетдан 934,5 миллион тенге маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари бошланган. Иншоотнинг умумий қиймати 1,9 млрд. тенгени ташкил этади.
Журналистлар ташриф буюрган сўнгги иншоот Абат овулида қурилиш ишлари давом этаётган 300 ўринли Ж. Нурлибаев номли умумий ўрта мактаби. Бош пудратчи – “Нүрі-Л-Жетісай” МЧБ, техник назоратчи – “Фараб құрылыс” МЧБ. Қурилаётган мактабнинг майдони 6936,39 кв.метр, ер майдони 1,7 гектарни ташкил этади.
Мирзакент қишлоғида йирик Спорт саройи, Енбекши қишлоқ округи Т. Жайлибаев ҳамда Жалин овулида Маданият уйи ва кутубхона қурилиши бошланади.  Бунинг учун “Қишлоқ – эл бешиги” дастури доирасида республика бюджетидан маблағ ажратилди. Умуман олганда, жорий йилда ҳудудда 6 млрд. тенгега 9та ижтимоий иншоот қуриш режаланган, – деди туман меъморчилик, шаҳарсозлик ва қурилиш бошқармаси раҳбари Бижан Анарбеков.
Таъкидлаш жоизки, туманнинг бош меъмори томонидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 4та кўп қаватли уйнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.

Майсара САФАРОВА, 2022-04-21, 00:16 726
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.