26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Республика  мусобақасига  йўлланма олишди

Халқимизда «Спорт – саломатлик гарови»  нақли бежиз айтилмаган. Соғлом турмуш тарзи, жисмоний баркамолликка нима етсин.
Саврон тумани, Эски Иқон қишлоғида Зокиржон Саидов раҳбарлик қилаётган 25-умумий ўрта мактаб ўқувчилари ҳам спорт мусобақаларида туман ҳамда вилоят миқёсида совринли ўринларга сазовор бўлмоқда.
Хусусан, «Миллий мактаб лигаси» мусобақалари вилоят босқичи Сўзоқ туманидаги Н. Тўреқулов ва А. Сулейманов номли умумий ўрта мактабларда ўтди. Мактабимиздан устоз Элрух Сулаймонов етакчилигида юқори синф ўқувчилари М. Тўра ўғли, Д. Ҳусанов, Ш. Йўлдошев, Х. Абдуғофировлар фаол иштирок этишди.
 Ушбу ўқувчиларимиз енгил атлетиканинг «Кросс» тури бўйича пешқадам бўлиб биринчи ўринни эгаллади ҳамда вилоятга йўлланма олди. Арис шаҳрида ўтган «Миллий мактаб лигаси»нинг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб, махсус диплом билан тақдирланди.
Ғолиб ўқувчиларимиз энди 16-19 май кунлари Нур-Султан шаҳрида ўтадиган республика мусобақасида вилоятимиз номидан  иштирок этади. Омад ёр бўлсин!

Ахтамхон АХТАМОВ, 25-сонли умумий ўрта мактаб директорининг ўринбосари, 2022-04-21, 00:54 256
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.