26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Калифорния чувалчанглари – Ўрдабоши туманида

Ўрдабоши тумани, Бўржар қишлоқ округига қарашли Қайнар аҳоли манзилида туман хўжаликларига биогумусли органик ўғитларини ишлаб чиқаришнинг асосларини ўргатиш мақсадида семинар-кенгаш ўтди. Тадбирда Алмати, Ақтўбе шаҳарлари ва Туркистон вилоятларидан 100дан зиёд деҳқон иштирок этди.
Учрашувда соҳа мутахассислари биогумус бизнеси бўйича тажриба алмашиб, иштирокчиларга бу ишни қандай йўлга қўйиш ҳақида атрофлича маълумот беришди.
– Бандлик маркази орқали бериладиган грант олувчиларга ушбу бизнесни қалдирғоч лойиҳа сифатида амалга оширишни таклиф қиламиз, – деди туман тадбиркорлик бўлими раҳбари Фатима Қайим қизи.
Бугунги кунда биогумус учун хомашё қишлоқ аҳолисининг ҳовлиларидан кўп миқдорда топилади. Органик ўғит ёрдамида экин майдонларининг ҳосилдорлигини ошириш мумкин. Ернинг ҳосилдорлигини оширсак, у 3 йил сақланади. Бу биринчи навбатда хориждан келтириладиган кимёвий ўғитларга қарамликни камайтиради.
Туман ҳокимининг топшириғига кўра, келажакда барча қишлоқ, аҳоли манзилларида тадбиркорликнинг ушбу турини йўлга қўйиш режаланмоқда. Ўрдабоши тумани Бўржар қишлоқ округи, Қайнар аҳоли манзилида хусусий тадбиркор Бақитжан Асмебеков Калифорния қизил чувалчанглари сонини кўпайтириб, биогумус маҳсулотини, яъни органик соф ўғит ишлаб чиқармоқда.
Калифорния қизил чувалчанглари 15 йил яшайди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-04-21, 01:00 251
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.