26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон маданият соҳасида илғор

Туркистон вилоятида 685та маданият ва санъат муассасаси аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Ўтган йили клуб муассасаларида 11 338та, кутубхоналарда 15 739та, музейларда 614та оммавий тадбир уюштирилди. Бу ҳақда вилоят Маданият бошқармаси раҳбари Азимхан Қўйлибаев маълум қилди.
– Туркистон шаҳридаги этноовулда “Наврўз Фест” байрами уюштирилиб, Туркистоннинг маданий ёдгорликлари рамзига айланган Тойқозонда 2 тонна наврўз кўжа тайёрланди . Бундан ташқари, Туркистон вилоятининг 3 йиллиги муносабати билан “Гуллаб, яшнаган – Туркистон” оқинлар айтишуви, “Turkistan Jazz Party I” халқаро фестивали, “Тойқозон” миллий либос дизайнерлари республика танлови, “Туркистон овози” республика ёш эстрада хонандалари танлови, “Қозоқ романсиадаси” халқаро романс ижрочилари танлови ташкил этилди. Қозоқ қўшиқларини тарғиб қилиш мақсадида 14 давлатдан келган хонандалар иштирокида “Voice of Turan” қўшиқ фестивали ўтказилди, – деди Азимхан Серикули.
Шунингдек, “Турксой” ташкилоти шафелигида Туркистон шаҳрида туркий давлатлар рассомларининг “Туркистоним – Туроним” халқаро симпозиуми ўтди. Унда 6та туркийзабон давлатдан 29 нафар рассом иштирок этиб, минтақа тарихига оид 120та расм чизилди. Шунингдек, Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган “Парақ Times” китоб ярмаркаси, энг кўп китоб ўқийдиган китобхонлар ўртасида “Бир мактаб – бир китоб” республика танлови, “Маънавият карвони – Туркистонда” тадбирлари ташкил этилди.

Майсара САФАРОВА, 2022-04-23, 03:47 660
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.