26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Томорқа хўжалиги – даромад манбаи

Туркистон вилоятида ўтган республика семинар-кенгашида “Даладан пештахтагача” лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорини кенгайтириш йўллари муҳокама қилинди.
Туркистон вилояти деҳқонлари ва тадбиркорлари мамлакатимизнинг барча минтақаларидан ташриф буюрган ҳамкасбларига экинларни ранг-баранглаштириш, мўл ҳосил олиш йўллари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари, тупроққа ишлов бериш каби соҳага оид масалаларни муҳокама қилиб, маслаҳатлар беришди.
Семинар иштирокчиларига Туркистон вилоятида амалга оширилаётган томорқа хўжаликларини ривожлантириш лойиҳаси катта қизиқиш уйғотди. Семинар иштирокчилари бу борадаги ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида  Сайрам туманидаги икки нафар деҳқон хонадонига ташриф буюришди.
Туманга ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашўкеев билан минтақалардан келган тадбиркорлар, ҳоким ўринбосарлари ҳам  боришди.
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг фикрига кўра, ушбу ташаббус ишсизлар сонини камайтириш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтириш имконини беради.
Сайрам тумани ҳокими Уласбек Садибеков туман миқёсида қишлоқ хўжалигини асосий касбга айлантирган оилалар кўплигини айтди.
Семинар иштирокчилари деҳқонларга саволлар бериб, зарур маслаҳатлар олишди.
Туркистон вилояти деҳқонлари ва тадбиркорларининг меҳнатига ҳавас қилган ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашўкеев ёш деҳқонга ўз галстугини ҳадя қилди.

М. УСМОНОВА, 2022-04-25, 23:08 296
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.