26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда Қозоғистон кубоги

Туркистон шаҳрида спортнинг техник ва амалий турлари сирасига кирувчи триатлон бўйича Қозоғистон Республикаси кубоги очиқ мусобақаси ўтди. Мусобақа иштирокчилари триатлон беллашувларидан ўрин олган сузиш босқичини сув ҳавзасида, велопойга шартини – велосипед машқ ускунасида ва югуриш босқичини югуриш йўлакчасида бажаришди.
Иштирокчиларга ҳар бир босқични бажариш учун маълум вақт ажратилди: 10 дақиқа сузиш, 30 дақиқа велосипед, 20 дақиқа югуриш ва 5 дақиқа – мураккаб жойлардан ўтиш. Мазкур шаклга кўра, спортчи эркак ва хотин-қизларнинг иштироки уч босқичли масофалар йиғиндиси бўйича аниқланди.
Қозоғистон триатлон федерацияси томонидан вилоят ҳокимлиги шафелигида ташкил этилган икки кунлик мусобақаларда эркаклар ўртасида биринчи ўринни алматилик Ануар Турубаев эгаллади. Иккинчи ўринда Егор Крупиаков (Алмати) учинчи ўринда эса – Александр Тен (Алмати). Хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни Екатерина Шабалина (Нур-Султан), иккинчи ўринни – Юлия Озерова (Алмати), учинчи ўринни Дария Бигкова (Қўстанай) эгаллади.
Мутахассисларнинг эътироф этишича, вилоятимизда истеъдодли спортчилар камол топишида, иқтидорли ёшларни саралаш орқали 2024 йилги олимпия ўйинларига ҳозирдан тайёргарлик кўришда ушбу мусобақаларнинг аҳамияти беқиёсдир. Қолаверса, касбий спортчилар иштирокидаги ушбу мусобақалар юртимизда триатлон билан шуғулланишни бошлаган ёш спортчилар учун ўзига хос “шижоат дарси” бўлиши билан аҳамиятлидир.
Ғолибларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалкаманов табриклаб, тақдирлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-04-26, 00:15 586
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.