26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мол бўрдоқилаш майдони ишга туширилди

Сайрам туманида ишлаб чиқариш салоҳиятини  юксалтириш мақсадида бу йил умумий қиймати 7,4 млрд. тенгени ташкил этадиган икки лойиҳа ишга туширилади. Булар “Зәуре” деҳқон хўжалигининг иссиқхона лойиҳаси ва “Бексұлтан” МЧБнинг 21 минг бош қорамолга мўлжалланган бўрдоқилаш майдонидир. Бу ҳақда Сайрам тумани ҳокими Уласбек Садибеков маълум қилди.
– Тумандаги ишлаб чиқарилган  маҳсулотнинг 56 фоизи қишлоқ хўжалиги улушида бўлиб, 110 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилди. Жорий йил маррани 120 млрд. тенгега етказиб, маҳсулот ҳажмни 9 фоизга ошириш кўзланмоқда. Ўтган йили 101 гектарда томчилатиб суғориш тизими жорий этилди. Бир майдондан йилига икки-уч марта ҳосил олиш лойиҳаси  ҳам муваффақиятли амалга ошмоқда.  275 гектар ердан 5,4 минг тонна биринчи ҳосил 260 гектар ердан 6 минг тонна иккинчи  ҳосил йиғиб олинди, – деди Уласбек Садибекули.
Шунингдек, туманда фаолият юритаётган 67та саноат корхонаси томонидан 38,1 млрд. тенгелик маҳсулоти етиштирилиб, бу кўрсаткич  ўтган йилга нисбатан 4,8 млрд. тенгега ортган.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-04-30, 02:01 565
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.